Жулматова Саодат Журъатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индивидуал ёндашув асосида бўлажак педагогларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8941
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Ботирова Шахло Исамиддиновна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаджаева Мақсуда Султановна, педагогика фанлари доктори, профессор, Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал ёндашув асосида бўлажак редагогларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш ва методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак редагогларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришнинг умумкасбий ва соҳага йўналтирилган когнитив, ижтимоий компетенсияларга йўналтирилган фаолияти тузилмаси компонентлари ва ташкилий-услубий асослари аниқлаштирилган ҳамда амалиётдаги ҳолати таҳлил қилинган;
талабаларда ижодкорлик қобилиятларини интерфаол таълим муҳитида шакллантиришда индивидуал ёндашувнинг интеграллашган методик тизими ва илмий-назарий асослари таҳлил қилинган, репродуктив, ижодий- изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни, шунингдек, жараён самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси такомиллаштирилиб, дидактик талаблари белгиланган;
бўлажак редагогларнинг индивидуал ёндашув асосида ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш ва профессионал компетентлигини ривожлантириш модели ҳамда педагог кадрларнинг ижодкорлик компетентлигига қўйиладиган умумий малака талаблари такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида бўлажак педагогларнинг ижодкорлик қобилиятларини шакллантирувчи педагогик механизмлар, стратегиялар ва инновацион таълим жараёнининг самарадорлик даражаси аниқланиб, интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида талабаларда ижодкорлик қобилиятларни ривожлантиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларнинг ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш методикаси ва технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак редагогларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришнинг умумкасбий ва соҳага йўналтирилган когнитив, ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришга оид тавсиялардан олий таълим муассасаларида “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмуни асосида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон рухсатномаси). Натижада, таълим соҳасида бўлажак педагогик кадрлар тайёрлаш босқичларининг ташкилий-услубий фаолиятининг таҳлилий ва тадқиқий хусусиятлари ва амалиётдаги ҳолати индивидуал, шахсга йўналтирилган, интерфаол ёндашувлари асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижодкорлик қобилиятларини интерфаол таълим муҳитида шакллантиришда индивидуал ёндашувнинг интеграллашган методик тизими ва илмий-назарий асослари таҳлил қилинган, репродуктив, ижодий- изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни, шунингдек, жараён самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+дастурининг 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2024-йил 7-декабр 2708/02-сон маълумотномаси). Натижада, индивидуал ёндашувни таълим амалиётига татбиқ этилиб, бўлажак ўқитувчиларнинг ижодкорлик ва касбий сифатларини оширишга оид билимлари ривожлантирилган;
бўлажак редагогларнинг индивидуал ёндашув асосида ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш ва профессионал компетентлигини ривожлантириш га оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Жиззах политехника институти 2024-йил 10-декабр 03-2388-2377-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш модели ҳамда педагог кадрларнинг ижодкорлик компетентлигига қўйиладиган умумий малака талаблари, самарадорлик блоклари функсияларини ўзаро мувофиқлаштириш ва инновацион таълим жараёнида қўллаш асосида такомиллаштирилган.