OAK sayti » Tahliliy materiallar » Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги
 
13 iyun 2017

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

Kategoriya: Tahliliy materiallar

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг     2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ўтказишнинг янги тартиби 2013 йилдан бошлаб амалиётга киритилди.

2017 йил февраль ойида етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тегишли ихтисослик фанлари бўйича малакавий имтиҳонлар топшириш истагини билдирган жами 321 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 291 нафар талабгорлар имтиҳонда иштирок этдилар. Имтиҳонларда қатнашган талабгорларнинг фан соҳалари бўйича тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, тиббиёт фанлари соҳасини – 18 (6%) ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларини – 146 нафар (50%), қолган қисми эса физика-математика ва техника фанлари соҳалари – 39 нафар (13,5%) ҳамда табиий фанлар соҳалари – 88 нафар (30,5%) ни ташкил этди. Ўтказилган имтиҳонлар натижасида 96 нафар (33%) талабгор – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 157 нафар (54%) талабгор – 71-85 балл (яхши), 24 нафар (8,5%) талабгор – 55-70 балл (қониқарли) ва 14 нафар (4,5%) талабгор – 55 баллдан паст (қониқарсиз) баҳо олдилар (1-жадвалга қаранг).

 

1-жадвал

 

2017 йил февраль ойида ўтказилган ихтисослик фанлари бўйича

малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан соҳалари

Келиб тушганаризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“Қони-қарсиз”

“Қони-қарли”

“Яхши”

“Аъло”

1

Физика-математика фанлари

13

11

1

1

6

3

2

Кимё фанлари

29

25

2

0

10

13

3

Биология фанлари

15

15

2

0

5

8

4

Геология-минералогия

0

0

0

0

0

0

5

Техника фанлари

29

28

0

0

21

7

6

Қишлоқ хўжалиги фанлари

35

34

1

4

20

9

7

Тарих фанлари

25

25

0

1

5

19

8

Иқтисод фанлари

56

47

2

8

30

7

9

Фалсафа фанлари

11

9

0

0

6

3

10

Филология фанлари

24

20

1

1

9

9

11

География фанлари

1

1

0

0

0

1

12

Юридик фанлар

10

10

0

0

6

4

13

Педагогика фанлари

37

31

4

6

19

2

14

Тиббиёт фанлари

19

18

1

2

11

4

15

Фармацевтика фанлари

12

12

0

1

6

5

16

Ветеринария фанлари

1

1

0

0

0

1

17

Санъатшунослик фанлари

0

0

0

0

0

0

18

Архитектура

0

0

0

0

0

0

19

Психология фанлари

3

3

0

0

3

0

20

Социология фанлари

1

1

0

0

0

1

Жами:

321

291

14

24

157

96

 

2017 йил февраль ойида ўтказилган барча малакавий имтиҳонлар, яъни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, Чет тили (инглиз, немис, француз), Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари, Иқтисодиёт назарияси фанлари ва курслари ҳамда ихтисослик фанларидан ўтказилган малакавий имтиҳонлар якуний натижаларига кўра, жами 1221 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 1033 нафари имтиҳонларда иштирок этдилар (2-жадвалга қаранг). Малакавий имтиҳонларда иштирок этган талабгорларнинг 117 нафари (11,5%) – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 459 нафари (44,5%) – 71-85 балл (яхши), 282 нафари (27%) – 55-70 балл (қониқарли) ва 175 нафари (17%) – 55 баллдан паст (қониқарсиз) кўрсаткичларга эга бўлдилар.

 

2-жадвал

 

2017 йил феврал ойида ўтказилган малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан ёки курс номи

Келиб тушган аризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“қони-қарсиз”

“қони-

қарли”

“яхши”

“аъло”

1

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

321

266

61

122

79

4

2

Чет тили:

271

237

46

108

66

17

 

инглиз

240

212

40

100

57

15

 

немис

19

16

5

5

5

1

 

француз

12

9

1

3

4

1

3

Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари

238

187

33

0

154

0

4

Иқтисодиёт назарияси

70

52

21

28

3

0

5

Ихтисослик фанлари

321

291

14

24

157

96

Жами:

1221

1033

175

282

459

117

 

Юқорида келтирилган кўрсаткичлар талабгорларнинг малакавий имтиҳонларни топширишлари сифат кўрсаткичларини, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича ечимини кутаётган қатор муҳим вазифалар мавжудлигидан далолат беради. Бу борада олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўзларининг олдиларида турган муҳим вазифаларни белгилаб олишлари ҳамда тегишли фан соҳаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятларини такомиллаштиришлари лозим бўлади.

 

Умуман айтганда, муассасаларда малакавий имтиҳонларнинг ўтказилишини назорат-таҳлили асосида ОАК вакиллари томонидан ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, барча малакавий имтиҳонлар ОАК “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”ининг талабларига мувофиқ холис ўтказилган. Талабгорларнинг билимлари объектив тарзда баҳоланган ва улар томонидан норозиликлар билдирилмаган.

 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, замон талабларига мос, ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашнинг бир босқичли тизими ёш олимлар ва бўлажак фан докторларидан ўзлари танлаган фан соҳасининг етук мутахассиси, мамлакатимиз ҳақидаги тарихий ва сиёсий билимларни пухта эгаллаган ҳамда чет тилларининг бирини мукаммал биладиган олимлар бўлиб етилишини талаб қилади.