OAK sayti » Tahliliy materiallar » Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги
 
18 fev 2016

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

Kategoriya: Tahliliy materiallar

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ўтказишнинг янги тартиби 2013 йилдан бошлаб амалиётга киритилди.

    2015 йилда етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тегишли ихтисослик фанлари бўйича малакавий имтиҳонлар топшириш истагини билдирган жами 508 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 486 нафар талабгорлар имтиҳонда иштирок этдилар. Имтиҳонларда қатнашган талабгорларнинг фан соҳалари бўйича тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, талабгорларнинг учдан икки қисми тиббиёт фанлари соҳасини – 135 нафар (27,8%) ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларини – 175 нафар (36,0%), қолган қисми эса физика-математика ва техника фанлари соҳалари – 74 нафар (15,2%) ҳамда табиий фанлар соҳалари – 102 нафар (21,0%) ни ташкил этди. Ўтказилган имтиҳонлар натижасида 192 нафар (39,5%) талабгор – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 221 нафар (45,5%) талабгор – 71-85 балл (яхши), 37 нафар (7,6%) талабгор – 55-70 балл (қониқарли) ва 36 нафар (7,4%) талабгор – 55 баллдан паст (қониқарсиз) баҳо олдилар (1-жадвалга қаранг).

 

1-жадвал

 

2015 йилда ўтказилган ихтисослик фанлари бўйича

малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан соҳалари

Келиб тушганаризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“Қони-қарсиз”

“Қони-қарли”

“Яхши”

“Аъло”

1

Физика-математика фанлари

33

32

3

2

20

7

2

Кимё фанлари

37

37

0

0

16

21

3

Биология фанлари

15

15

1

1

2

11

4

Геология-минералогия фанлари

6

6

0

0

1

5

5

Техника фанлари

43

42

3

0

22

17

6

Қишлоқ хўжалиги фанлари

29

29

2

0

16

11

7

Тарих фанлари

8

8

0

1

3

4

8

Иқтисод фанлари

40

37

3

5

18

11

9

Фалсафа фанлари

17

17

2

2

9

4

10

Филология фанлари

44

43

4

7

24

8

11

География фанлари

9

9

0

1

6

2

12

Юридик фанлар

14

13

0

0

6

7

13

Педагогика фанлари

57

49

8

14

24

3

14

Тиббиёт фанлари

140

135

10

3

50

72

15

Фармацевтика фанлари

6

6

0

0

2

4

16

Ветеринария фанлари

0

0

0

0

0

0

17

Санъатшунослик фанлари

0

0

0

0

0

0

18

Архитектура

0

0

0

0

0

0

19

Психология фанлари

9

7

0

1

2

4

20

Социология фанлари

1

1

0

0

0

1

Жами:

508

486

36

37

221

192

 

1- расм. Талабгорларнинг малакавий имтиҳонлардаги иштироки

 

 

 

 

2 - расм. Талабгорларнинг малакавий имтиҳонлардаги баҳолари

 

 

 

    2015 йил давомида ўтказилган барча малакавий имтиҳонлар, яъни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, Чет тили (инглиз, немис, француз), Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари, Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи, Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари, Иқтисодиёт назарияси фанлари ва курслари ҳамда ихтисослик фанларидан ўтказилган малакавий имтиҳонлар якуний натижаларига кўра, жами 5646 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 4973 нафари имтиҳонларда иштирок этдилар (2-жадвалга қаранг). Малакавий имтиҳонларда иштирок этган талабгорларнинг 380 нафари (7,6%) – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 1491 нафари (30,0%) – 71-85 балл (яхши), 2011 нафари (40,4%) – 55-70 балл (қониқарли) ва 891 нафари (22,0%) – 55 баллдан паст (қониқарсиз) кўрсаткичларга эга бўлдилар.

 

2-жадвал

 

2015 йил давомида ўтказилган малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан ёки курс номи

Келиб тушган аризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“қони-

қарсиз”

“қони-

қарли”

“яхши”

“аъло”

1

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

1601

1372

319

549

466

38

2

Чет тили:

1414

1246

202

530

420

94

 

инглиз

1222

1072

184

461

347

80

 

немис

130

114

17

46

38

13

 

француз

62

60

1

23

35

1

3

Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари

848

770

123

305

294

48

4

Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари

935

822

285

498

36

3

5

Иқтисодиёт назарияси

250

207

108

72

24

3

6

Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи

90

70

18

20

30

2

7

Ихтисослик фанлари

508

486

36

37

221

192

Жами:

5646

4973

1091

2011

1491

380

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   

     Юқорида келтирилган кўрсаткичлар талабгорларнинг малакавий имтиҳонларни топширишлари сифат кўрсаткичларини, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича ечимини кутаётган қатор муҳим вазифалар мавжудлигидан далолат беради. Бу борада олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўзларининг олдиларида турган муҳим вазифаларни белгилаб олишлари ҳамда тегишли фан соҳаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятларини такомиллаштиришлари лозим бўлади.

 

    Умуман айтганда, муассасаларда малакавий имтиҳонларнинг ўтказилишини назорат-таҳлили асосида ОАК вакиллари томонидан ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, барча малакавий имтиҳонлар ОАК “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”ининг талабларига мувофиқ холис ўтказилган. Талабгорларнинг билимлари объектив тарзда баҳоланган ва улар томонидан норозиликлар билдирилмаган.

 

    Таъкидлаб ўтиш жоизки, замон талабларига мос, ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашнинг бир босқичли тизими ёш олимлар ва бўлажак фан докторларидан ўзлари танлаган фан соҳасининг етук мутахассиси, мамлакатимиз ҳақидаги тарихий ва сиёсий билимларни пухта эгаллаган ҳамда чет тилларининг бирини мукаммал биладиган олимлар бўлиб етилишини талаб қилади.

 

Юклаб олиш: Malalakiy-imtihonlat-natijalari-monitoringi-2015.pdf [208,56 Kb] (yuklashlar soni: 28)