OAK sayti » Tahliliy materiallar » Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги
 
13 sen 2016

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

Kategoriya: Tahliliy materiallar

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг     2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ўтказишнинг янги тартиби 2013 йилдан бошлаб амалиётга киритилди.

2016 йилда етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тегишли ихтисослик фанлари бўйича малакавий имтиҳонлар топшириш истагини билдирган жами 596 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 558 нафар талабгорлар имтиҳонда иштирок этдилар. Имтиҳонларда қатнашган талабгорларнинг фан соҳалари бўйича тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, талабгорларнинг ярмидан ортиғи тиббиёт фанлари соҳасини – 88 (15,8%) ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларини – 216 нафар (38,7%), қолган қисми эса физика-математика ва техника фанлари соҳалари – 72 нафар (12,9%) ҳамда табиий фанлар соҳалари – 182 нафар (32,6%) ни ташкил этди. Ўтказилган имтиҳонлар натижасида 227 нафар (40,7%) талабгор – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 251 нафар (45,0%) талабгор – 71-85 балл (яхши), 51 нафар (9,1%) талабгор – 55-70 балл (қониқарли) ва 29 нафар (5,2%) талабгор – 55 баллдан паст (қониқарсиз) баҳо олдилар (1-жадвалга қаранг).

 

1-жадвал

2016 йилда ўтказилган ихтисослик фанлари бўйича

малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан соҳалари

Келиб тушганаризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“Қони-қарсиз”

“Қони-қарли”

“Яхши”

“Аъло”

1

Физика-математика фанлари

26

25

1

1

9

14

2

Кимё фанлари

58

57

2

4

27

24

3

Биология фанлари

48

47

1

1

21

24

4

Геология-минералогия фанлари

20

20

0

0

6

14

5

Техника фанлари

48

47

2

2

20

23

6

Қишлоқ хўжалиги фанлари

45

41

1

0

21

19

7

Тарих фанлари

21

21

1

2

9

9

8

Иқтисод фанлари

46

45

5

14

19

7

9

Фалсафа фанлари

18

16

3

5

5

3

10

Филология фанлари

42

37

5

7

8

17

11

География фанлари

5

5

0

0

2

3

12

Юридик фанлар

32

32

1

3

16

12

13

Педагогика фанлари

62

53

1

10

34

8

14

Тиббиёт фанлари

100

88

6

2

48

32

15

Фармацевтика фанлари

6

6

0

0

0

6

16

Ветеринария фанлари

6

6

0

0

0

6

17

Санъатшунослик фанлари

0

0

0

0

0

0

18

Архитектура

0

0

0

0

0

0

19

Психология фанлари

12

11

0

0

5

6

20

Социология фанлари

1

1

0

0

1

0

Жами:

596

558

29

51

251

227

 

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

 

 

2016 йил давомида ўтказилган барча малакавий имтиҳонлар, яъни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, Чет тили (инглиз, немис, француз), Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари, Иқтисодиёт назарияси фанлари ва курслари ҳамда ихтисослик фанларидан ўтказилган малакавий имтиҳонлар якуний натижаларига кўра, жами 3515 нафар талабгорлардан аризалар келиб тушиб, улардан 3082 нафари имтиҳонларда иштирок этдилар (2-жадвалга қаранг). Малакавий имтиҳонларда иштирок этган талабгорларнинг 330 нафари (10,7%) – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 1263 нафари (41,0%) – 71-85 балл (яхши), 974 нафари (31,6%) – 55-70 балл (қониқарли) ва 515 нафари (16,7%) – 55 баллдан паст (қониқарсиз) кўрсаткичларга эга бўлдилар.

  

2-жадвал

 

2016 йил давомида ўтказилган малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан ёки курс номи

Келиб тушган аризалар сони

Имтиҳонда иштирок этганлар сони

Баҳолар

“қони-

қарсиз”

“қони-

қарли”

“яхши”

“аъло”

1

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

1076

925

216

400

291

18

2

Чет тили:

980

845

120

334

316

75

 

инглиз

850

734

102

302

264

66

 

немис

85

69

17

25

23

4

 

француз

45

42

1

7

29

5

3

Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари

709

640

98

139

396

7

4

Иқтисодиёт назарияси

154

114

52

50

9

3

5

Ихтисослик фанлари

596

558

29

51

251

227

Жами:

3515

3082

515

974

1263

330

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги 

 

 

 

 

 

Малакавий имтиҳонлар натижалари мониторинги

 

Юқорида келтирилган кўрсаткичлар талабгорларнинг малакавий имтиҳонларни топширишлари сифат кўрсаткичларини, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича ечимини кутаётган қатор муҳим вазифалар мавжудлигидан далолат беради. Бу борада олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўзларининг олдиларида турган муҳим вазифаларни белгилаб олишлари ҳамда тегишли фан соҳаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятларини такомиллаштиришлари лозим бўлади.

 

Умуман айтганда, муассасаларда малакавий имтиҳонларнинг ўтказилишини назорат-таҳлили асосида ОАК вакиллари томонидан ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, барча малакавий имтиҳонлар ОАК “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”ининг талабларига мувофиқ холис ўтказилган. Талабгорларнинг билимлари объектив тарзда баҳоланган ва улар томонидан норозиликлар билдирилмаган.

 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, замон талабларига мос, ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашнинг бир босқичли тизими ёш олимлар ва бўлажак фан докторларидан ўзлари танлаган фан соҳасининг етук мутахассиси, мамлакатимиз ҳақидаги тарихий ва сиёсий билимларни пухта эгаллаган ҳамда чет тилларининг бирини мукаммал биладиган олимлар бўлиб етилишини талаб қилади.