OAK sayti » Ro'yxatdan o'tkazilgan mavzular » Мирахмедова Хилола Тухтасиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 may 2018

Мирахмедова Хилола Тухтасиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирахмедова Хилола Тухтасиновнанинг  

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Псориатик артритнинг патогенези, ташхис масалалари ва комплекс терапиясини ишлаб чиқиш», 14.00.05–Ички касалликлар ва 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib150.

Илмий маслаҳатчилар: Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Акрам Баратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар:Бадокин Владимир Васильевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Набиев Талъат Абдувахабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таиров Эркин Санатович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: псориатик артритнинг эрта ва кечки даврларидаги ўзига хос клиник хусусиятларини, эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқиш ва патогенетик асосланган комплекс даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек миллатига мансуб инсонларда псориатик  артритнинг ривожланишида ва клиник кўринишларида HLA-B27 антигенининг патогенетик аҳамияти ва HLA-B27 гистомувофиқлик антигенининг бўғим синдроми тури ва кечиши, бўғимлар деструкцияси ҳамда даволашга нисбатан жавоби ўртасида боғлиқлик мавжудлиги исботланган;

псориатик артритда иммун тизими ҳолатидаги ўзгаришлар касалликнинг  клиник кечиши ва давомийлигига боғлиқлиги асосланган хамда псориатик артритнинг эрта босқичида CD3+- ва CD4+-лимфоцитлар миқдори камайган ҳолда супрессор ва киллер фаоллигининг ошиши, кечки ПсАда  Т-лимфоцитлар ва Т-хелперлар сони ортиши, CD8+,-CD16+ ҳужайралар миқдори эса камайиши, гуморал иммунитет кўрсаткичларини (CD20+, IgG, ЦИК), айниқса, касаллик узоқ муддатли кечишида сезиларли ошиши исботланган;

псориатик артритга чалинган беморларда касалликнинг фаоллик даражаси, давомийлиги, бўғимлар деструкцияси ва HLA-B27 антигенининг мавжудлигига мос равишда ИЛ-6, TNF-α ва IFN-γ – яллиғланиш олди цитокинлари миқдорининг ошиши  исботланган;

псориатик артритнинг клиник кечишида ичак дисбиозининг касаллик кечишининг давомийлиги ва клиник шаклига мос равишда ўзаро боғлиқлиги асосланган;

псориатик артрили беморларда халқаро мезонлардан фойдаланган ҳолда базис дори воситалари метотрексат, лефлуномид, овомин ва метотрексат билан даволашда тери-бўғим синдроми, клиник-лаборатор ва иммунологик кўрсаткичларга таъсирининг самарадорлиги исботланган;

касалликнинг кечиши, даволаш тактикасини танлаш ва башоратлашга таъсир қилувчи генетик, иммунологик ва муҳит омиллари ўртасида ўзаро алоқа мавжудлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Псориатик артритларни патогенези, ташхислаш ва комплекс даволаш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Псориатик артритни эрта ташхислаш» услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 майдаги 8н-р/77-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома псориатик артритни эрта ташхислаш, ультратовуш текширувининг аҳамияти, самарали консерватив даволаш тизимини тизимли тартибини шакллантириш имконини берган;

«Псориатик артритни ташхислаш ва даволашини оптималлаштириш йўллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 майдаги 8н-р/78-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома псориатик артритни эрта ташхислаш ва даволаш тизимини оптималлаштириш имконини берган;

псориатик артритларни ташхислаш ва комплекс даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ревматология бўлими ва Республика ревматология маркази, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари тери таносил касалликлари диспансерларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 апрельдаги 8н-з/56–сон маълумотномаси). Олинган натижалар ПсА ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш, касалликнинг паст фаоллик даражаси ва ремиссиясига эришиш, беморнинг шифохонада ётиш муддатини 2 кунга қисқартириш ва даволаш нархини арзонлаштириш имконини берган.