Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида маълумот

Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши: OAK Раёсатида жами 1102 (896%, 123) та аттестация иши кўриб чиқилди. 154 (550%, 28) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 432 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражасида, 98 (653,3%, 15) нафар талабгор профессор, 73 (486,6%, 15) нафар талабгор катта илмий ходим ва 316 (619,6%, 51) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 3 та фан доктори, 19 (633,3%, 3) та фан номзоди ва 18 (1) та PhD дипломи нострификация қилинди. OAK Раёсатида 21 (350%, 6) та аттестация ишларига рад жавоби берилди (жами кўрилган ишларга нисбатан 1,9%);

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирлар ижроси бўйича Олий аттестация комиссияда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Давлат дастурининг 15-банди (Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш) ижроси бўйича ОАК томонидан кўрсатиладиган 6 та давлат хизматлари бўйича таклиф Адлия вазирлигига тақдим этилди (фалсафа доктори илмий даражасида тасдиқлаш (PhD); фан доктори илмий даражасида тасдиқлаш (DSc); илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш; доцент илмий унвонида тасдиқлаш; катта илмий ходим илмий унвонида тасдиқлаш; профессор илмий унвонида тасдиқлаш). Ушбу таклифлар Адлия ва АКТР вазирликларининг 2018 йил 28 февралдаги АВ рег. 2976-сон “Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.

Давлат дастурининг 18-банди (Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш) ижроси юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Бош прокуратурага киритилган (24.01.2018й.) ва тегишли ўзгартиришлар амалга оширилган. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Ресубликаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси (2 та комплекс), Бош прокуратура, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига дастлабки келишиш учун киритилди (15.05.2018 й., №01-01/0673–0686). Бугунги кунда тегишли ишлар ишчи тартибида амалга оширилмоқда.

Давлат дастурининг 41-банди (Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш) ижроси бўйича ОАК раҳбариятининг ойлик иш режаларига мувофиқ ОТМ ва ИТМ илмий жамоаси билан жойларда учрашувлар ташкил қилиниб, илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича муаммоларни жойида ҳал этиш амалиёти йўлга қўйилди. Мазкур амалиёт режа асосида изчил амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитасининг Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш жамоатчилик кенгашининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уларни баҳолаш Методикаси»да белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича ОАК буйруғи имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (Буйруқ №34, 30.05.2018 й.). Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ Олий аттестация комиссияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш юзасидан ижтимоий тармоқ (Facebook) ва мессенджерларда (Telegram) саҳифалар очилди ва маълумотлар доимий равишда жойлаштириб борилмоқда. Бугунги кунда “Маърифат”, “Ёшлар овози” ва “Ўзбекистон овози” газеталари, “Тил ва адабиёт таълими”, “Шарқ машъали”, “Мерос”, “Фан спортга”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”, “Иқтисодиёт ва таълим”, “Замонавий таълим” ва “Халқаро молия ва ҳисоб” журналлари вакиллари Олий аттестация комиссиясида аккредитациядан ўтказилди.

Давлат дастурининг 42-банди (Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш) ижроси юзасидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи сабабларнинг олдини олиш бўйича ОАКда 2018 йилнинг 1, 2 ва 5 февраль кунлари тегишли йиғилишлар ўтказилди (малакавий имтиҳонлар бўйича; миллий илмий нашрлар таҳририяти масъул ходимлари билан; илмий кенгашлар раҳбарияти билан). Бош прокуратурага тегишли маълумотлар ўз муддатида тақдим этиб борилмоқда.

Давлат дастурининг 167-банди (Ўзбекистон Республикаси «Фан тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш) ижроси бўйича «Фан тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасида тегишли равишда иштирок этилди ва ОАКга келишиш учун киритилган (28.12.2018 й., №29) мазкур қонун лойиҳасини ўрганиш асосида келишув имзоланди.

Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар.

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомил-лаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан, жумладан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

аттестация ишларига талабларнинг ягоналиги таъминланиб, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими шароитида 636 нафар талабгор фалсафа доктори (PhD) ва 283 нафар талабгор фан доктори (DSс) илмий даражаларида тасдиқланди.

мазкур Фармон ижроси натижалари бўйича пресс-конференция (28.06.2018 й.) ташкил қилиниб, унда ОАКда акредитациядан ўтган 10 та ОАК вакиллари ҳамда 60 дан ортиқ тадқиқотчилар, эксперт кенгаши аъзолари иштирок этди. 

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларини 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича “Ҳаракат дастури”да белгиланган вазифалар ижросининг бажарилишини ўрганиш, телевидениеда ёритиш ва амалий ёрдам кўрсатиш Режаси” ижроси (№10159-хҳ, 13.06.2018 й.) юзасидан қуйидагилар амалга оширилди.

Мазкур режага мувофиқ жорий йилнинг 13-29 июнь оралигида  вилоятлар (Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм) ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича “Ҳаракат дастури”да белгиланган вазифалар ижроси ўрганилиб, уларни телевидениеда ёритиш ва усубий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил қилинди (давом этмоқда).

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сон “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди (№35, 06.06.2018 й.) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (06.06.2018 й.). Мазкур қарор ижроси юзасидан янги киритилаётган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магис­тратура мутахассисликлари бўйича Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиладиган ўзгартиш ва қўшим­чалардан келиб чиқиб, зарур ҳолларда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таҳлилий фаолият ташкил қилинди.

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2018 йил 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида ўтказилган мажлис баёнининг (09.04.018 й.; №5811-хҳ) 29-банди ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича ОАК буйруғи имзоланиб, чора-тадбирлар режаси ва “Йўл харитаси” тасдиқланди (Буйруқ №27, 11.04.2018 й.). Шунингдек, Республика илмий журналлари рейтингини баҳолаш дастурига эга миллий ахборотлар базасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Миллий кутубхонасига тақдим этилди (№01-14/0556, 21.04.2018 й.). Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2018 йил 14 майдаги 01-17/692-сон хатига жавобан, топшириқ ижросига масъул вазирлик ва идоралар томонидан киритилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига тегишли таклифлар тақдим этилди (№01-02/0687, 15.05.2018й.).

Мутасадди вазирлик ва идоралар таклифлари асосида “Республика илмий журналлари рейтингини баҳолаш дастурига эга Миллий ахборотлар базасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди (№24/1-1245, 18.06.2018 й.). Бугунги кунда республика илмий журналлари рейтингини баҳолаш дастури асосида диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия қилинган илмий нашрларнинг электрон маълумотлар базасини лойиҳалаш ҳамда миллий илмий журналларнинг жаҳон илмий-таълимий электрон ресурсларга киритилганлиги бўйича баҳолашни жорий этиш, хорижий ва миллий тажрибани умумлаштириш асосида “Диссер­та­циялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия қилинган миллий илмий нашрлар рейтингини баҳолаш методикаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар ижроси ҳар ой якуни бўйича ОАК Раёсатида муҳокама этиб борилмоқда.

д) Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 468-сон “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини тошкил этиш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (№41 28.06.2018 й.). Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтида 01.04.10 – “Яримўтказгичлар” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш очиш бўйича тегишли ишларни ўрнатилган тартибда амалга ошириш ҳамда мазкур илмий кенгаш фаолияти мониторингини олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди. Илмий кенгашни тузиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда 2018 йилнинг август-сентябрь ойида амалга оширилади.

е) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги  304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан, жумладан қуйидагилар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”нинг 5-иловаси «Диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар Рўйхати»га ўзгартиришлар киритилди;

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари паспортига қўшимчалар киритилди (№252/6.2, 26.04.2018 й., 04.00.10–Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) ихтисослиги паспортининг янги таҳрири тасдиқланди);

Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмй нашрлар Рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти ахборотномаси” киритилди;

шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси соҳасида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини илмий жамоатчиликка етказиш режасига мувофиқ жорий йилнинг январь-июнь ойларида Бухоро, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар билан учрашувлар ташкил қилинди. Ўтказилган учрашувларда 1440 дан ортиқ киши иштирок этиб, жами 692 та саволга тушунтириш­лар берилди ва 123 нафар тадқиқотчига услубий ёрдам кўрсатилди.

ё) Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида 2018 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ижроси бўйича ижро интизомининг ҳолати мониторинги натижалари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг Баёнида (16.04.2018 й., 44-сон)белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ОАК бўйича буйруқ имзоланди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (№29, 23.02.2018 й.). Вазирлар Маҳкамасининг мазкур баёнида белгилан­ган топшириқлар ижроси ҳамда ҳужжатлар билан ишлашда ижро интизомини мустаҳкам­лаш масалалари ОАК Раёсати мажлисида муҳокама қилиниб, мақсадли ва комплекс ўрганишларнинг соҳани такомиллаштиришга қаратилган ҳужжатлар асосида тизимли равишда ўтказилишига ҳамда улар натижаларининг муҳокама қилиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш бўйича вазифалар белгиланди.  

ОАКда ижро интизоми ҳолатининг кунлик, ҳафталик ва ойлик назорати йўлга қўйилган бўлиб, 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги якунлари бўйича юқори ташкилотлардан жами 76 та ҳужжатнинг бугунги кундаги ижроси, жисмоний ва юридик шахсларнинг 221 та мурожаатлари ижроси муддатида таъминланган.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳисобот даврида юқори ташкилотлардан 76(109 та, 69,7%) та ҳужжат келиб тушиб, белгиланган топшириқ­ларнинг бажарилиши таъминланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 221(224 та, 98,6%) та, жумладан 50 та (25 та, 200%) оғзаки ҳамда 171(199 та, 85,9%) та ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Барча мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.

Юклаб олиш: OAK_hisobot_II_chorak.pdf

Yangiliklarga obuna bo‘lish