Ғуломова Ирода Ботиржоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лимон кислотаси асосидаги акрил полимерлар синтези ва уларнинг хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/K54.
Илмий раҳбар: Махкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.09.2020.K.82.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Махмуд Муратович, кимё фанлари доктори; Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лимон кислотаси асосида карбоксил гуруҳ тутган янги мономерлар ва полимерлар синтези, ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги мономерлар -акриламидо-N-метилен лимон ва акриламидо-N-лимон кислоталари синтез қилинган ва уларнинг тузилиши аниқланган;
синтез қилинган мономерларнинг сувли эритмаларда радикал полимерланишнинг асосий тенгламалари келтириб чиқарилган, полимерлар ҳосил бўлиш тезлигига эритма рН-қиймати ва ион кучи таъсир этиши исботланган;
илк бор полимерни вискозиметрия ва седиментация усуллари билан молекуляр массаларини ҳисоблаб топиш учун «К», «α» ва «S0» қийматлари аниқланган;
синтез қилинган гидрогелларнинг сувли эритмаларда рН- ҳамда ҳароратсезгир хусусиятларга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лимон кислотаси асосидаги карбоксил гуруҳ тутган янги функционал полимерлар ва полимер гидрогеллар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган натижалар асосида:
полиакриламидо-N-метилен лимон кислотасининг синтези учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 303377596-001:2020). Натижада, корхоналарда полимерни олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича стандарт шароитлар яратиш имконини берган;
полиакриламидо-N-метилен лимон кислотаси асосида олинган полимер гидрогеллар «Olmaliq kon-metallurgiya kombinati» АЖда амалиётга жорий этилган («Olmaliq kon-metallurgiya kombinati» АЖ корхонасининг 2020 йил 12-декабрдаги АС-08964-сон маълумотномаси). Натижада, техник оқава сувлардан мис (II) ионларини ажратиб олиш имконини берган.

Янгиликларга обуна бўлиш