Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Алишер Сабиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой фондини бошқариш самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt.1061.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой фондини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал бошқарувчи компаниялар хизматидан фойдаланиш улушининг ўсиш тенденцияларидан келиб чиқиб, давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой фондини бошқаришнинг таъсирчан механизми илмий асосланган;
уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари синфлаштиришда давлат-хусусий шерикчилиги омилидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
уй-жой фондига йўналтирилаётган бюджет маблағлари манзиллилиги ва бошқарув тизимининг инвестицион жозибадорлигини оширишда давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси иштирокчиларининг вазифаларининг аниқ белгилаш таклиф этилган;
уй-жой мулкдорлари ширкатлари иқтисодий кўрсаткичларининг истиқболда хусусий сектор улуши ва ролининг ошишини ўз ичига олган 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
профессионал бошқарувчи компаниялар хизматидан фойдаланиш улушининг ошиб бориш тенденциялари асосида давлат-хусусий шерикчилигидаги уй-жой фондини бошқариш жараёни такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №5-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/03-4524-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришга Профессионал бошқарув компаниялар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйилиши 1.5 млрд. сўмлик маблағларнинг мақсадсиз сарфланишини олди олинган;
уй-жой фондини бошқариш тизими уй-жой мулкдорлари ширкатлари  ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/03-4524-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Тошкент шаҳрида уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш сифатини, давлат-хусусий шериклик асосида соҳа корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш таъминланган;
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг уй-жой мулкдорларига хизмат кўрсатиш жараёнидаги муаммоларни оператив ҳал этишда жамоатчилик фикрига асосланган рақамли бошқарувнинг такомиллашган тизимини таклиф этиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/03-4524-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан уй-жой фондидан фойдаланиш самарадорлиги 19.6% га ошиши таъминланган;
уй-жой мулкдорлари ширкатлари иқтисодий кўрсаткичларини истиқболда хусусий сектор улуши ва ролининг ошишини ўз ичига олган 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий прогноз ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/03-4524-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини ривожлантиришнинг истиқбол режаларига киритилди ва коммунал хизматларининг сифати 36,4 % га ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish