Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаолимов Мирзохид Мирзавалиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постнатал онтогенезда жигар митохондрияларидаги физиологик-биокимёвий ўзгаришлар ва уларни диета билан коррекциялаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/В171.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Гаффуржон Рахимжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.76.01.
Расмий оппонентлар: Саидбаева Лола Мухамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калорияси чекланган диетани ёш ортиб бориши билан боғлиқ каламушлар ўсиш ва ривожланишига ҳамда жигар митохондрияси функционал ўзгаришларига таъсир механизмини қиёсий тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КЧД ҳайвонларни умр кўриш давомийлигини ўртача 46,4 фоизга ошириши, уч йиллик тажрибада улар назорат ҳайвонларидан тана вазнида ва жигар массасида қарийб 4 марта ортда қолиши аниқланган;
КЧД экспериментал ҳайвонларда газ - кислород метаболизмини назорат қийматининг пасайишига олиб келган ва ҳайвонларнинг кам энергия ҳолатига ўтишини кўрсатиб, организм заҳираларидан тежамкор фойдаланишга олиб келиши исботланган;
жигар митохондрияларида кам калория билан таъминлашда АТФ синтези ва митохондрияларнинг функциялари бузилмаслиги аниқланган; 
НАДНга ва аскорбатга боғлиқ бўлган йўлларда пероксид маҳсулотлари шаклланиши фаоллигини ошганлиги ва булар митохондрияларга ва организмнинг ҳаётини узайтиришга салбий таъсир кўрсатмаганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Постнатал онтогенезда нормал ва КЧД ни каламуш ёш ортиб бориши билан боғлиқ жигар митохондрияларидаги функционал ўзгаришларга таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
постнатал онтогенезда ҳайвонларнинг ёши ортиши билан боғлиқ кузатиладиган митохондриал бузилишлардан №ОТ-Ф6-2 «Каламушлар бош мия митохондриялари билан полифеноллар асосида яратилган супромолекуляр комплекслар муносабатларининг биокимёвий механизмларини тадқиқ этиш» лойиҳасида ўсимлик табиатли полифенол ва флавоноид бирикмаларни ҳамда улар асосида глициризин кислота билан синтезланган супрамолекуляр комплексларнинг антиоксидант ҳусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2020 йил 3 декaбрдaги 89-03-5050-сон мaълумотномaси). Натижада, полифеноллар, флавоноидлар ва супрамолекуляр комплекслар ичидан юқори антиоксидант ҳусусиятга эга бўлган комплекслар танлаб олиш имконини берган;
калорияси чекланган диетанинг ёш ортишига боғлиқ ҳайвонлар организмидаги газ алмашинуви интенсивлигига таъсири хоссаларидан №ОТ-Ф6-2 «Каламушлар бош мия митохондриялари билан полифеноллар асосида яратилган супромолекуляр комплекслар муносабатларининг биокимёвий механизмларини тадқиқ этиш» лойиҳасида мегаферон ва ГК+Кв комплекслари ёрдамида экспериментал ҳайвонларнинг ёши ортиши билан жигар митохондрияларининг пасайиб кетган функционал ҳолатини тиклашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлигининг 2020 йил 3 декaбрдaги 89-03-5050-сон мaълумотномaси). Натижада, комплекслар кекса ёшдаги каламуш жигар митохондрияларида пасайиб кетган оқсил биосинтезини тиклаш имконини берган;
постнатал онтогенезда калорияси чекланган диетани ҳайвонларнинг газ кислород алмашинуви, тана ҳарорати ва жигари митохондрияларининг энергетик метаболизмига таъсири бўйича олинган натижалар Сургут давлат университетининг «Инновационные технологии извлечения, идентификации полифенолов дикоросов ХМАО-Югры и исследование их геропротекторных свойств при возраст-ассоциированных заболеваниях на Севере» лойиҳасида фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2021 йил 19 январдаги 0413-208-сон маълумотномаси). Натижада, полифенолларнинг ёш ортиб бориши билан боғлиқ касалликларда геропротектор ҳоссаларини асослаш ва уларнинг мембранатроп фаолликларини баҳолаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish