Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарифов Ғайрат Набиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ароматик углеводородларнинг протонодонор ва протоноакцептор хусусиятлари ва уларнинг комбинацион сочилиш спектрларида намоён бўлиши», 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/FM360.
Илмий раҳбар: Жумабаев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.2019.FM.02.04.
Расмий оппонентлар: Астанов Салих Хусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ароматик углеводородларда молекулалараро ўзаро таъсир жараёнларини уларнинг протонодонор ва протоакцептор хусусиятларига боғлиқлигини ёруғликнинг комбинацион сочилиш спектрлари ва ноэмпирик (ab initio) ҳисоблашлар ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ароматик углеводород (бензол, пиррол, ксилол)ларда молекулалараро водород боғланиш π-электронларнинг иштирокида ҳосил бўлган молекуляр комплексларда бензол халқаларининг бир-бирига перпендикуляр эканлиги аниқланган;
ноэмпирик ҳисоблашлар ёрдамида молекулалараро ўзаро таъсир туфайли бензол молекуласида зарядларнинг қайта тақсимланиши ва электрон булутининг деформацияси натижасида қутбланиш даражаси қийматларининг ўзгариши очиб берилган;
ароматик углеводородларда куч доимийлигининг ортиши ва электрон булут тақсимотининг ўзгариши сабабли комбинацион сочилиш спектрида С-Н гуруҳнинг аномал юқори частота соҳасига силжиши аниқланган; 
ароматик углеводородларнинг молекуласи таркибида метил (СН3) гуруҳлари сонининг ошиши билан комплекс ҳосил бўлиш энергиясининг камайиши далилланган;
ароматик углеводородларда молекулалараро ўзаро таъсир энергияси ва комплекслар тузилишини аниқлашда, тажрибада олинган натижаларни тўлиқ тасдиқлаш имконини берадиган ноэмпирик (ab initio) ҳисоблаш усули тавсия қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ароматик углеводородларнинг протонодонор ва протоакцептор хусусиятларининг комбинацион сочилиш спектрларида намоён бўлиши бўйича олинган натижалар асосида:
ароматик углеводородларда молекулалараро водород боғланиш жараёнларини аниқлаш натижалари 18БФ051-02М рақамли “Водородно-связанные и молекулярные кластеры в наноструктурированных материалах” ва 19БФ051-07 рақамли “Закономерности спин-зависимых процессов в кристаллах и наноструктурах, разработка методов проективных групп представлений симметрии для их интерпретации” мавзуларидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаларида фойдаланилган (Киев Миллий университетининг 2020 йил 14 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши наноструктурали материалларда водород боғланишли молекуляр кластерларнинг тузилишини  аниқлаш имконини берган;
ароматик углеводородларда метил (СН3) гуруҳ сонининг ошиши билан комплекс ҳосил бўлиш энергиясининг камайишини аниқлаш натижалари 0110РК153 рақамли “Исследование взаимного влияния многоатомных систем в конденсированных средах оптическими методами” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2020 йил 30 октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, пиррол, бензол ва ксилол молекулаларининг электрооптик параметрларини аниқлаш имконини берган;
ароматик углеводородларда протонодонорлик ва протоноакцепторлик хусусиятлари молекула таркибида π-электронлар мавжудлиги, ноэмпирик ҳисоблашлар орқали ароматик углеводород (пиррол, бензол, ксилол)ларнинг электрооптик параметрлари аниқланганлиги ҳамда турли хил усуллар (RHF ва B3LYP) ёрдамида олинган натижаларни тажриба натижалари билан солиштириш орқали молекуланинг муайян характеристикаларини ўрганиш учун таклиф этилган аниқ ҳисоблаш усулидан 2015-2017 йилларга мўлжалланган А-13-39 рақамли “Углеводородлар (метан, этан, пропан, бутан в.б.) таркибидаги газ ва суюқликлар (H2S, CO2, H2O в.б.) миқдорини аниқлаш методини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4198-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, газ ва суюқ ҳолатдаги ўрганилган углеводородларда молекулалараро ўзаро таъсир кучларини баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish