Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланазаров Акмал Абдулхақовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туз конлари машиналари учун кескич материалининг янги таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T592.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Салоҳиддин Дустмуродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Хусниддин Закирханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
конларда қўлланиладиган қазиш машиналарнинг кескичлари учун калийли туз жинсларини самарали парчаловчи, қаттиқ қотишмали тишларни юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган йирик донадорли вольфрам карбиди асосида тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик донали вольфрам карбид кукунидан РС-14 турдаги кескичлар учун кобальт-никель боғловчили қаттиқ қотишманинг таркиби калийли туз жинсларини кесиш жараёнидаги ейилиш миқдорига кўра ишлаб чиқилган;
йирик донали ўлчамдаги вольфрам карбидини олиш технологияси вольфрам карбид кукунларини соф элементлардан синтезлаш ҳароратига, давомийлигига ва вольфрам кукунининг донадорликка кўра ишлаб чиқилган;
РС-14 турдаги кескич тишларини ишлаб чиқариш технологияси қаттиқ қотишмаларнинг ресурс тежамкорлиги бўйича ишлаб чиқилган;
вольфрам карбид донадорлиги 8...10 мкм бўлган қаттиқ қотишмадаги 11% кобальт боғловчини 11% (64%Со+36%Ni) кобальт-никель боғловчига алмаштириш асосида қаттиқ қотишманинг туз жинсларини кесишдаги ейилишга бардошлиги кобалтни никел билан легирлаганда ўртача 20...22% ортиши аниқланган;
ўртача контакт мустаҳкамлиги Рк = 450…500 МПа, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси σсж = 55...60 МПа, абразивлик даражаси Барон-Кузнецов шкаласи бўйича а = 18…20 мг бўлган калийли туз жинсларини самарали кесувчи қаттиқ қотишманинг янги 89%WC+7%Co+4%Ni кимёвий таркиби каттик котишманинг физик-механик ва эксплуатацион хоссасига асосан ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Конларда кўлланиладиган қазиш машиналарнинг кескичлари учун ейилишга бардошли қаттиқ қотишмали тишларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқоднинг илмий натижалари асосида:
РС-14 турдаги кескич учун йирик донадорли (9...10 мкм) вольфрам карбид таркибли ВК11В маркали қаттиқ қотишма «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада калий ва тош тузи рудаларини қазиб олиш унумдорлигини 1,13-1,15 марта оширишга хизмат қилган;
донадорлиги йирик ўлчамли вольфрам карбидини олиш технологияси «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги энергия сарфини 1,12-1,13 марта камайтиришга хизмат қилган;
РС-14 турдаги кескич тишларини ишлаб чиқариш технологияси «Олмалиқ KMK қошидаги нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»га жорий этилган («Олмалиқ KMK» АЖ 2020 йил 22 октябрдаги 1527-сон маълумотномаси). Натижада кескични ишлаб чиқаришдаги таннархини 10-15% камайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish