Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Зилола Ғуломиддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Маданий дипломатия асосида давлат ижобий имижини шакллантириш жараёнлари (Япония ва Хитой Халқ Республикаси тажрибаси мисолида)», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ss153
Илмий раҳбар: Джумаев Рустам Зиятович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Ss/Tar.21.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Касимович сиёсий фанлар  доктори, профессор;  Умаров Хайрулла Пайзуллаевич сиёсий фанлар номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Япония ва Хитой Халқ Республикаси тажрибаси мисолида давлат ижобий имижини шакллантириш жараёнларини маданий дипломатия нуқтаи назаридан концептуал таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантириш ва ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида Япония ўз миллий қадриятларини инновацион технологиялар билан уйғунлаштирган ҳолда “юмшоқ куч” воситасида давлат ижобий имижини ривожлантирганлиги ёритиб берилган;
ижтимоий дипломатия, халқ дипломатияси, миллий бренд ва “юмшоқ куч” омилларининг ўзаро самарали алоқадорлиги давлат ижобий имижи ва маданий дипломатиясини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
Хитой давлат ижобий имижининг шаклланиши, замонавий халқ дипломатияси ривожланиши ва маданиятлараро интеграция механизми “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси контекстида асосланган;
янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда ташқи маданий дипломатиянинг ўрни Ўзбекистон-Япония ва Ўзбекистон-Хитой халқаро ҳамкорлик алоқалари асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий дипломатия асосида давлат ижобий имижини шакллантириш жараёнларини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
“Маданий дипломатия асосида давлат ижобий имижини шакллантириш жараёнлари (Япония ва Хитой Халқ Республикаси тажрибаси мисолида)” мавзуси доирасида ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида шаклланган тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ахборот-таҳлилий материаллар ва маърузалар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 2020 йил 6 августдаги №05-4/517-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига тақдим этилган диссертация маълумотлари асосида ахборот-аналитик материаллар тайёрлашга хизмат қилган.
Ўзбекистон ва Япониянинг ёшлар сиёсатидаги ўзига хос хусусиятлар, ёшлариииг давлат сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, сиёсий партияларнинг ёшлар билан ишлаш амалиёти, халқаро ахборот алмашинувининг кенгайиши ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини кўтаришга ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга оид тадқиқот натижаларидан 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929561 рақамли “Ёшларда инновацион тафаккурни шакллантириш ва миллий ғояга содиқлик руҳини кучайтиришда маънавий-маърифий тарғибот механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги 2020 йил 4 ноябрдаги 89-03-4401-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий партиялар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ривожланишига оид тадқиқотлар, уларда ёшлар ижтимоий фаоллигининг ошиб бориши, халқаро миқёсда ахборот ва инновацион ғоялар билан алмашиш уларнинг интеллектуал салоҳиятини кўтаришга ижобий таъсир кўрсатилишида Япония тажрибасининг ўрганилиши ёшларда инновацион тафаккурни шакллантириш ва миллий ғояга содиқлик руҳини кучайтиришда маънавий-маърифий тарғибот механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва хулосаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро маданий алоқаларнинг ривожланиш тенденциялари номли илмий маърузаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 2019 йил 5 апрель куни ўтказган “Миллий байрамларнинг миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги тадбирда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 2019 йил 20 майдаги 03-08-826/1-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу давра суҳбатида хитой маданиятининг ўзига хос хусусиятлари, унинг элементларининг ташқи сиёсатда акс этиши, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий алоқаларда ҳамда давлат ижобий имижини шакллантиришда тутган ўрнини таҳлил этиб, мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
давлат ижобий имижини шакллантиришда маданий дипломатиянинг ўрни: Япония маданий дипломатияси бўйича олинган назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-40-2398-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатув давлат ижобий имижини шакллантиришда Япония маданий дипломатиясининг аҳамиятини аҳолига холисона етказишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish