Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринбоев Давлатжон Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий фалсафада стратегемалар назариясининг Ўзбекистондаги ўзига хос хусусиятлари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal226.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 
Илмий раҳбар: Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Қабулов Қосимбой Пиржанович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида кенг тарқалган Стратегемалар назариясининг мазмун-моҳияти, унинг бугунги Ўзбекистонда намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, мамлакатимизда амал қилиш методологияси ва технологияларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стратегемалар назариясининг Ўзбекистонда амал қилиш механизмларини янада такомиллаштириш зарурлиги синергетик парадигманинг мураккаблик ва соддаликнинг бирлиги тамойили асосида далилланган;
ислоҳотларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда жамият ва давлат тараққиёти ҳамда шахс камолоти учун конструктив (мақсадга етакловчи, барқарорлаштирувчи) аҳамиятга эга эканлиги “стратег”, “стратегия” тушунчалари контекстида илмий-назарий  жиҳатдан асосланган;
давлатимиз ва жамиятимиз барқарор тараққиётини стратегик ўсиб боришини таъминлашда кўп жиҳатдан стратегемалар назарияси метод ва технологияларининг горизонтал ва вертикал (турли шакл ва даража) йўналишлар бўйича такомиллашиб боришига боғлиқлиги назарий жиҳатдан исботланган;
“стратегема” ва “стратегемалар назарияси” тушунчаларининг Ўзбекистонда намоён бўлиш қонуниятларини қиёсий таҳлили асосида уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти фалсафанинг умумийлик, хусусийлик ва алоҳидалик категориялари ҳамда улар орасидаги алоқадорлик ва боғлиқлик тамойиллари воситасида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий фалсафада стратегемалар назариясининг Ўзбекистондаги ўзига хос хусуятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифлардан:
стратегемалар назарияси қонуниятларининг Ўзбекистонда амал қилиш механизмини янада такомиллаштиришга доир илмий хулосалари, таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли дарсликнинг “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари” деб номланган I бобини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3804-сон маълумотномаси). Натижада,  ўқувчи ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш мамлакатимизда жамият ва давлат тараққиёти ҳамда шахс камолоти учун парадигмал хусусиятлари ва конструктив аҳамиятига доир илмий хулосаларидан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” деб номланган V бобидаги мавзуларни шакллантиришда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3804-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви жараёнида мустақилликни янада мустаҳкамлаш, жамиятимизнинг барқарор тараққиёти-га оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизми ва технологияларини яратиш” мавзусидаги ПЗ-20170930369 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият-маърифат марказининг 2019 йил 19 августдаги 01/015/96-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини фуқаролар қалби ва онгига сингдиришга йўналтирилган тарғибот ва ташвиқот ишлари мазмунини оширишга хизмат қилган;
“стратегема” ва “стратегемалар назарияси” каби тушунчаларнинг келиб чиқиши ва бугунги Ўзбекистонда намоён бўлиш қонуниятларини қиёсий таҳлили асосида уларнинг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳияти ҳамда умумметодологик жиҳатларига оид таклиф-тавсияларидан “Жаҳон фалсафаси қомуси”нинг 2-жилдидаги тушунчаларни тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2019 йил 4 июлдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, “стратегемалар” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва “стратегемалар назарияси”нинг намоён бўлиш хусусиятларини тавсифлаш орқали уларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти ва мазмунини, умумметодологик асослари ҳамда ўзига хос жиҳатларини очиб берилиши ва бу борадаги маълумотлар олимлар, тадқиқотчилар ва фалсафа илмига қизиқувчиларнинг фалсафий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish