Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаева Дилфуза Раимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Осиё ёзувчиларининг мифология элементларидан фойдаланиш маҳорати (Ч.Айтматов, Ш.Рашидов, А.Мухтор, Т.Зулфиқоров, А.Алимджанов, О.Бокеев ва Р.Эсенов ижоди мисолида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2019.4.PhD/Fil1064.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Бойназар Йўлдошевич, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори, доцент; Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиё ёзувчилари ижодида мифологик элементлар қўлланишининг ўзига хосликларини қиёсий-типологик  аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миф поэтикаси ва мифологизация жараёни мифологик мотивлар, такрорлашлар ва рефренлар тизими, инициация маросимлари тузилмасидан фойдаланилган ҳолда бадиий шаклни яратиш орқали амалга ошиши асосланган;
Марказий Осиё замонавий адабиёти ёзувчиларининг ўз ижодида мифологик элементлардан фойдаланиш маҳоратидаги муштарак жиҳатлар  ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, дўстлик - хиёнат, ҳақиқат - ёлғон, ишонч - ишончсизлик каби бинар оппозицияли сюжетлар, композициялар яратишда намоён бўлиши исботланган;
қиёсланаётган асарларнинг бадиий тузилишидаги  мифологик онг, вақт ва макон каби миф элементлари; миф поэтикасининг даврийлик, ритмлик, рамзийлик, муқаддасланиш, антропоморфизм сингари функционал элементлари  миф назарияларининг рамзий, маросимий, психологик ва шаклий (структурал) йўналишларини белгилаши аниқланган;
Ч. Aйтматовнинг “Оқ кема”, “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаларида бинар оппозициялари, даврийлик, антропоморфизм  сингари мифологик элементлардан фойдаланиш маҳорати, миллий мифларнинг реал ҳаётий воқеаларни рамзий тарзда намоён этиш, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш воситаси каби композицион вазифаларни бажариши, уларнинг мазмун ва бадиий шакл яхлитлигини таъминлашдаги вазифалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё ёзувчилари ижодида миф элементларининг қўлланилиши борасида олиб борилган тадқиқот юзасидан эришилган натижалар асосида:
Марказий Осиё замонавий адабиёти ёзувчиларининг ўз ижодида мифологик элементлардан фойдаланиш маҳоратидаги муштарак жиҳатлари  ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, дўстлик - хиёнат, ҳақиқат - ёлғон, ишонч - ишончсизлик каби бинар оппозицияли сюжетлар, композициялар яратишда намоён бўлишига оид илмий хулосалардан 2003–2007 йилларда бажарилган  ОТ-Ф7-5117 рақамли “Шарқ мумтоз адабиётида комил инсон концепцияси”  мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1117-сонли маълумотномаси). Натижада адабиётда миф поэтикаси ўрнини ўрганишга бағишланган изланишларда, Марказий Осиё халқлари адабиётларида миф ва адабиётнинг ўзаро таъсири ҳамда  миф поэтикаси орқали комил инсон концепциясини тарихини асослаш бўйича муайян хулосалар чиқариш имконини берган; 
миф поэтикаси ва мифологизация жараёни мифологик мотивлар, такрорлашлар ва рефренлар тизими, инициация маросимлари тузилмасидан фойдаланилган ҳолда бадиий шаклни яратишга доир илмий натижаларидан 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-10-06 рақамли  “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1117-сонли маълумотномаси). Натижада ёзма адабиётда анъана ва новаторликнинг ижодий индивидуаллик билан боғлиқлиги асосланган;
Ч. Aйтматовнинг “Оқ кема”, “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” қиссаларида бинар оппозициялари, даврийлик, антропоморфизм  сингари мифологик элементлардан фойдаланиш маҳорати, миллий мифларнинг реал ҳаётий воқеаларни рамзий тарзда намоён этиш, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш воситаси каби композицион вазифаларни бажариши, уларнинг мазмун ва бадиий шакл яхлитлигини таъминлашдаги вазифалари билан боғлиқ илмий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Тожик маданий-миллий марказининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа ва илмий-амалий тадбирларни шакллантириш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тожик маданий миллий марказининг 2020 йил 23 сентябрдаги 01-25 сонли маълумотномаси). Натижада адабиётда миф поэтикасини ўрнини ўрганишга бағишланган изланишларда, Марказий осиё халқлари адабиётларида миф ва адабиётнинг ўзаро таъсири ҳамда миф поэтикаси орқали инсониятни ҳар доим ўйлантириб келган ҳамда ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган тушунчаларни асослаш бўйича муайян хулосалар чиқариш имконини берган;
қиёсланаётган асарларнинг бадиий тузилишидаги  мифологик онг, вақт ва макон каби миф элементлари; миф поэтикасининг даврийлик, ритмлик, рамзийлик, муқаддасланиш, антропоморфизм сингари функционал элементлари  миф назарияларининг рамзий, маросимий, психологик ва шаклий (структурал) йўналишларига доир хусусиятлар ёритилган хулосалардан “Qashqadaryo” телеканалининг “Альманах”, “Интеллект шоу” дастурлари сценарийсини тайёрлашда  фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 06 февралдаги 94-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, ёш авлоднинг бадиий-эстетик такомилига оид фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish