Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарсенбаев Бахитжан Абдулгазиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Балиқчилик соҳаси ривожланишини маркетинг ёндашувлари асосида такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти,  08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt429.
Илмий раҳбар: Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади балиқчилик соҳаси ривожланишини маркетинг ёндашувлари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқчилик кластерларини ташкил этиш асосида ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида, табиий ва сунъий сув ҳавзаларида қафас усулида балиқ етиштириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш таклифи асосланган; 
балиқ маҳсулотлари савдосини ривожлантиришда маркетинг стратегияси асосида балиқ етиштириш учун сарфланган харажатлар, балиқ маҳсулоти сифати, балиқ етиштиришдаги инфратузилма сифати, балиқ етиштириш таркибларининг талабга мос параметрлари ишлаб чиқилди;
бaлиқчилик сoҳaси ишлaб чиқaришда биoлoгик рeсурслaрни кўпaйтириш, гидрoсфeрa вa ҳудудлaрнинг экoлoгик хавфсизлигини таъминлaш aсoсидa aҳoли истеъмолида зaрур бaлиқ вa бaлиқ мaҳсулoтлaрини гўшт нархига нисбатан арзонроқ нaрxлaрдa етиштиришнинг маркетинг усуллари ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилгача балиқчилик хўжаликларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. 
Балиқчилик соҳаси ривожланишини маркетинг ёндашувлари асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
балиқчилик кластерларини ташкил этиш асосида ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида, табиий ва сунъий сув ҳавзаларида қафас усулида балиқ етиштириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/04/401-сон маълумотномаси). Натижада балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга ошган; 
балиқ маҳсулотлари савдосини ривожлантиришда маркетинг стратегияси асосида балиқ етиштириш учун сарфланган харажатлар, балиқ маҳсулоти сифати, балиқ етиштиришдаги инфратузилма сифати, балиқ етиштириш таркибларининг талабга мос параметрлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 01/1332-сон маълумотномаси). Натижада балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг маркетинг тамойилларидан фойдаланиб, балиқ маҳсулотлари чакана савдосини тартибга солишда сегментларни эътиборга олиш механизми ишлаб чиқилган; 
бaлиқчилик сoҳaси ишлaб чиқaришда биoлoгик рeсурслaрни кўпaйтириш, гидрoсфeрa вa ҳудудлaрнинг экoлoгик хавфсизлигини таъминлaш aсoсидa aҳoли истеъмолида зaрур бaлиқ вa бaлиқ мaҳсулoтлaрини гўшт нархига нисбатан арзонроқ нaрxлaрдa етиштиришнинг маркетинг усуллари ишлаб чиқиш бўйича берилган тaклифлар Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 01/1332-сон маълумотномаси). Натижада балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотиш ҳажми 5 фоизга ошган;
Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилгача балиқчилик хўжаликларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли корхоналар фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2020 йил 26 октябрдаги 03/04/401-сон маълумотномаси). Натижада балиқ хўжаликларини ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари, комплекс дастурлари ва истиқболдаги кўрсаткичларининг аниқлик даражаси таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish