Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдибоев Бозор Худойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий-тарихий жараёнларни билишнинг методологик асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal67
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Негматова Шаҳзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуҳолиқов Сафар Оқназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий-тарихий жараёнларни билиш методологиясини такомиллаштиришнинг фалсафий жиҳатларини ўрганиш ва ёшлар тарбиясида фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-тарихий жараёнларнинг эпистемологик (ижтимоий воқеликни тушуниш ва дунёқарашга боғлиқлиги қонунияти) асосларини тизимли равишда таснифлаш орқали унинг тарихий-фалсафий парадигмасини такомиллаштириш мумкинлиги аниқланган;
Ўзбекистонда ижтимоий-тарихий жараёнларни билишнинг субстанционал асослари (миллий ўзликни англаш, миллат ўтмиши, аждодлар меҳнати, қаҳрамонлиги, миллий маънавияти) жамият тараққиётини белгилаб берувчи омил эканлиги ворисийлик тамойили воситасида илмий-назарий асосланган;
тарихий жараёнларни билишнинг корреляцион-функционал механизмлари (ўзгарувчанлик, мослашувчанлик) фалсафанинг миқдор ва сифат ўзгаришлар категорияси асосида такомиллаштирилган;
фалсафий парадигмаларнинг ижтимоий-тарихий жараёнларни билишдаги тизимлаштирувчи ва яхлитловчи потенциал имкониятлари ўзаро диалектик алоқадорлик категориялари (имконият ва воқелик) контекстида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ижтимоий-тарихий жараёнларни билишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ижтимоий-тарихий жараёнларни фалсафий билишнинг ижтимоий воқейликни тушуниш ва дунёқарашга боғлиқлиги қонуниятининг эпистемологик асосларига оид конструктив ғояларидан, илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган  “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2019 йил 6 ноябрдаги 10/1-788-сон маълумотномаси). Натижада, республикамизда ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг ва қабул қилинаётган қонунларнинг амалий аҳамиятини янада самарали бўлишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий тарихий жараёнларни билишнинг субстанционал асосларини такомиллашувининг жамият тараққиётидаги ўрни асосланганлигига оид илмий хулосаларидан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий шерикликни кучайтиришнинг инновацион йўлларини жорий этиш” номли 55-11/78 рақамли амалий грант лойиҳасидаги “Вилоятда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва тегишли хулосалар бериш борасида жойларда фуқаролар ўртасида социологик тадқиқот ўтказиш” деб номланган 8-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2019 йил 7 ноябрдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш, турли соҳаларни инновацион ривожлантиришда алоҳида аҳамият бериш керак бўлган вазифаларни белгилаб олишга хизмат қилган;
тарихий жараёнларни билишнинг коррелияцион-функционал боғланиш-лари ва уни самарали такомиллаштириш механизмларига оид амалий-назарий таклиф-тавсияларидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил март ва апрель ойларида республика миқёсида ўтказилган “Комплекс социологик тадқиқотлар” дастури лойиҳасини, шунингдек, “Жамоатчилик тўғрисидаги қонун”нинг 4-моддаси ва 11-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 5 ноябрдаги 01/843-сон маълумотномаси). Натижада, республикамиздаги фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтлари фаолиятини самарадорлигига ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ечимини топишга самарали хизмат қилган;
фалсафий парадигмаларнинг ижтимоий-тарихий жараёнларни билишдаги потенциал имкониятлари ва стратегик вазифалари борасидаги илмий хулосаларидан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий шерикликни кучайтириш-нинг инновацион йўлларини жорий этиш” номли 55-11/78 рақамли амалий грант лойиҳасидаги “Ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш ва аҳоли ижтимоий муаммоларини ҳал этиш борасида тадқиқот олиб бориш” деб номланган 1-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2019 йил 7 ноябрдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, эмпирик тадқиқотларни умумлаштиришда ҳамда мавзу билан боғлиқ ахборот таҳлилий материалларни тайёрлаш жараёнларида мақсадли фойдаланишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish