Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Хурият Каримбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда миллатлараро тотувликни шакллантиришда санъатнинг эстетик моҳияти”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal379.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда миллатлараро тотувлик ғоясини ривожлантиришда санъатнинг эстетик моҳиятини тадқиқ этиш ва илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшлар фаолиятида миллатлараро тотувликнинг ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳамкорлик, бағрикенглик сингари тамойилларини ривожлантиришда санъатнинг эстетик вазифасидан унумли фойдаланиш зарурлиги фалсафанинг имконият ва воқелик категориялари асосида далилланган;
миллатлараро тотувлик, фуқаровий бирлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари уйғунлигини такомиллаштиришда санъатнинг конструктив (бирлаштирувчи, барқарорлаштирувчи) аҳамияти эстетиканинг атрибутив категориялари (нафосат ва улуғворлик) контекстида асосланган;
ёшлар онгида миллатлараро номутаносиблик ва ихтилофларни келтириб чиқарувчи омиллар (миллатчилик, ирқчилик, космополитизм)ни бартараф этишда санъатнинг мусиқа, бадиий адабиёт, амалий санъат сингари эстетик тамойиллари субстанционал асосга эга эканлиги мантиқий далилланган;
ёшлар дунёқарашида миллатлараро тотувликнинг шаклланиши жараёнига санъатнинг эстетик тарбиявий функцияси (театр, кино, оммавий ахборот воситалари) орқали таъсир этиш имкониятлари фалсафанинг сабаб ва оқибат категориялари негизида илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда миллатлараро тотувликни такомиллаштиришда эстетик тарбиянинг роли муаммоларини ўрганиш натижасида олинган хулосалар ва таклифлар асосида: 
миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ғояларининг тарғиботи мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик масала эканлигига доир илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан “Маънавият тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Миллий ғоя – Ўзбекистон халқининг ишонч-эътиқод манбаи” деб номланувчи 14-бобининг мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2586-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллатлараро тотувликни кучайтиришда санъатнинг эстетик моҳиятини назарий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилган;
давлат сиёсатидаги миллатлараро тотувлик, фуқаровий бирлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларининг давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини оширишга таъсирига доир хулоса ва тавсиялардан “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларга берилаётган эътибор”, “Миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий барқарорлик-ижтимоий тараққиёт мезони”, “Миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2784-сон маълумотномаси). Натижада, “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишга хизмат қилган;
ёшлар ўртасида миллатлараро номутаносиблик ва ихтилофларни келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни бартараф этиш йўлларига оид таклиф-тавсиялардан “Маънавият тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Миллий ғоя – миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни такомиллаштириш омили” деб номланувчи 16-бобининг “Ўзбекистоннинг кўпмиллатли ва поли-этник давлат эканлиги”, “Миллий ғояда турли миллатга мансуб халқларнинг манфаатлари ва мақсадларининг ифодаланиши”, “Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни такомиллаштиришда миллий ғоя ролининг ошиб бориши” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2586-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллатлараро тотувликни кучайтиришда санъатнинг эстетик моҳиятини назарий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилган;
ёшларда миллатлараро тотувликнинг шаклланиши жараёнида санъатнинг эстетик тарбия билан боғлиқлигига доир илмий, амалий ва методологик ғоялари, таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2020 йил 8 август куни эфирга узатилган  “Ёшлар-келажагимиз” кўрсатувини навбатдаги сонининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 24 августдаги 09-01/255-сон маълумотномаси). Натижада, намойиш этилаётган кўрсатувларнинг маънавий-маърифий аҳамиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish