Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Зайниддин Зариповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сояни шўрланишга мойил тупроқлар шароитида суғориш технологияси элементларини ишлаб чиқиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2020.2.PhD/Qx223.
Илмий раҳбар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усманқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Комилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида асосий экин сифатида соянинг ўртапишар “нафис” ва кечпишар “ўзбек-6” навларини суғоришда ресурстежамкор эгатга плёнка ва сомон тўшаб, гидрогель қўллаб ҳамда эгатларни қарама-қарши суғориш технологияси элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятининг сизот сувлари сатҳи 2,5 метрда жойлашган, ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида соянинг ўртапишар “Нафис” ва кечпишар “Ўзбек-6” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда суғоришнинг эгат узунлигига боғлиқ ҳолда ресурстежамкор эгатга плёнка ва сомон тўшаб, гидрогель қўллаб ва эгатларни қарама-қарши суғориш технологияси элементлари ишлаб чиқилган;
соянинг кечпишар Ўзбек-6 навини эгатга қора плёнка тўшаб суғориш ҳамда сув оқими тезлиги 0,20 л/с‒50 метрга 1437 м3, 0,14 л/с‒30 метрга 864 м3 ва 0,08 л/с‒20 метрга 574 м3 ҳамда сояни экиш билан гидрогельни 50 кг/га меъёрда қўллаб сув оқими тезлиги 0,20 л/с‒50 метрга 1503 м3, 0,14 л/с‒30 метрга 898 м3 ва 0,08 л/с‒20 метрга 599 м3 меъёрда суғориш аниқланган;
ўртапишар “Нафис” навини қора плёнка тўшаб суғоришда 1 ц донга сарфланган умумий сув миқдори 126,9 м3/ц, 1 центнер дон ҳосилга сарфланган мавсумий сув миқдори 79,8 м3/га ни, кечпишар Ўзбек-6 навини гидрогель қўллаб суғорилганда 1 ц донга сарфланган умумий сув миқдори 150,0 м3/ц, 1 центнер дон ҳосилига сарфланган мавсумий сув миқдори 92,6 м3/га бўлиши аниқланган;
сизот сувлари сатҳи 2,5 метрда жойлашган, ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида соя навини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70‒70‒60% да 1-3-0 тизимда эгатлаб суғоришда дон ҳосили 26 ц/га, эгатга плёнка тўшаб ва гидрогель қўллаб суғорилганда 34,2–37,8 ц/га бўлиб, эгатлаб суғоришга нисбатан ўртапишар Нафис навида 8,2–11,8 ц/га, кечпишар Ўзбек-6 навида 7,5–10,2 ц/га қўшимча ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида соянинг ўртапишар ва кечпишар навларини асосий экин сифатида етиштиришда ресурстежамкор суғориш технологияларининг такомиллашган элементлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
асосий экин сифатида соянинг ўртапишар «Нафис» ва кечпишар 
Ўзбек-6 навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ресурстежамкор суғориш технологияси элементлари бўйича «Бухоро вилоятининг қадимдан суғориладиган шўрланишга мойил бўлган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида сояни парваришлаш» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 02/021-4247-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликлари ва кластерлари учун соянинг «Нафис» ва Ўзбек-6 навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда муҳим қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
сояни суғоришда ресурстежамкор суғориш технологиялари элементлари Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги «Арбоб Муҳаммад саховати» фермер хўжалигида соянинг ўртапишар «Нафис» нави қора плёнка тўшаб, эгат узунликлари 50, 30, 20 м, сув оқими мос равишда 0,20, 0,14, 0,08 л/с тезликда ЧДНСга нисбатан 70‒70‒60 фоиз тартибда 1-3-0 тизимда униб чиқиш ва гуллаш даврида 615 м3/га, дуккаклаш даврида 600-650 м3/га ва мавсум давомида 2360 м3/га меъёрда суғориш технологияси 45 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 02/021-4247-сон маълумотномаси). Натижада соядан қўшимча 9,5 ц/га дон ҳосили олишга эришилган;
сояни суғоришда ресурстежамкор суғориш такомиллаштирилган технологиялари Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги «Довуд иқбол»  ва «Музаффар Зайнидинов» фермер хўжалигида 65 гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 02/021-4247-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида сояни мавсумий суғориш меъёри назорат вариантига нисбатан 1340 м3/га сув иқтисод қилиниб, рентабеллик 8,4 фоизга ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish