Sayt test rejimida ishlamoqda

Кожагелдиев Абатбай Узакбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиёсий институтларни модернизациялашда демократизм ва конституционализм тамойиллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Ss38.
Илмий маслаҳатчи: Мусаев Фахриддин Абдусаттарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жўраев Юлдаш Очилович, юридик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий институтларини модернизациялашда демократизм ва конституционализм тамойиллари намоён бўлиш ҳусусиятларини назарий-методологик жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистон давлат ҳокимияти бошқарув органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлашда жамоатчилик назоратининг жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси каби механизмлардан фойдаланиш самарадорлиги очиб берилган; 
жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, маънавий ўзгаришларга оид модернизацион жараёнларда сиёсий институтлар конституцияда белгиланган нормалар, конституция тамойиллари ва демократик қоидаларга амал қилиши ижтимоий-сиёсий барқарорлик омили эканлиги асосланган; 
Қорақолпоғистонда сиёсий тизимни модернизациялаш жараёнида “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи” эканлигига оид конституцион тамойилга амал қилиш давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг фаол иштироки таъминловчи етакчи омил эканлиги очиб берилган; 
сиёсий жараёнларда фуқаролик жамияти институтларининг сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ОАВлар иштирокини янада кучайтириш демократик жамият ривожини кўрсатувчи муҳим индикатор эканлиги илмий асосланган;  
Қорақалпоғистонда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳамкорликни давлат+ННТ, давлат+сиёсий партия, фуқаро+электрон ҳукумат каби механизмлар асосида йўлга қўйиш самарали эканлиги очиб берилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақолпоғистон давлат ҳокимияти бошқарув органлари фаолиятида қонунийлик, очиқлик, шаффофликни таъминлашда жамоатчилик назоратининг жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси каби механизмларидан фойдаланиш самарадорлиги очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсатномаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” ўқув қўлланмасини (2020) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5287 сонли маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, маънавий ўзгаришларга оид модернизацион жараёнларда сиёсий институтлар конституцияда белгиланган нормалар, конституция тамойиллари ва демократик қоидаларга амал қилиши ижтимоий-сиёсий барқарорлик омили эканлигига доир амалий таклиф ва ҳулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақолпоғистон Кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақолпоғистон Кенгашининг 2020 йил 23 ноябрдаги 25-11/2020 сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақолпоғистон Кенгашининг фалиятини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган;
Қорақолпоғистонда сиёсий тизимни модернизациялаш жараёнида “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи” эканлигига оид конституцион тамойилга амал қилиш давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминловчи етакчи омил эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсатномаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” ўқув қўлланмасини (2020) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5287 сонли маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
сиёсий жараёнларда фуқаролик жамияти институтларининг сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ОАВлар иштирокини янада кучайтириш демократик жамият ривожини кўрсатувчи муҳим индикатор эканлиги бўйича хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд – ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари, ижтимоий – маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасида  2019 йилга мўлжалланган иш дастурининг V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўлимининг 27. “Миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш”  ҳамда 28. “Миллий ахборот маконини ҳимоя қилиш бўйича интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш” бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2020 йил 14 майдаги 02–01/07-сон маълумотномаси). Мазкур хулоса, таклиф ва тавсиялар қўмита фаолиятида демократизм ва конституционализм қоидаларига амал қилиш тизими янада такомиллаштиришга хизмат қилган;  
Қорақалпоғистонда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳамкорликни давлат+ННТ, давлат+сиёсий партия, фуқаро+электрон ҳукумат каби механизмлар асосида йўлга қўйиш самарали эканлигига доир илмий хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасининг IV.“Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар” бўлимининг 10.“Аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларинг саломатлигини сақлаш, муҳандислик коммуникация ҳамда ижтимоий инфра – тузулмани ривожлантириш ва модернизациялаш” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2020 йил 16 июндаги 89–03–506-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар партия фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish