Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиева Зебо Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2020.4.PhD/Fil809
Илмий раҳбар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ёқубов Исломжон Аҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима нисбати, Амир Темур образининг бадиий талқини, портрет, пейзаж, туш ва мактуб бадиий бутунликни таъминловчи омиллардан эканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида тарихий тетралогиянинг юзага келиши ҳамда унинг Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқлиги жаҳон адабиётида шаклланган адабий стреотипларга мутаносиб ҳолда очиб берилган;
тарихий тетралогия яратиш қонунлари асосида макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши сюжет линияларини бириктириш омили эканлиги кўрсатилган;
тарихий тетралогия канонлари, “Улуғ салтанат”да бўй кўрсатган бадиийлик модуслари эпик тур қамровининг имконияти кенглиги негизида аниқланган;
“Улуғ салтанат” асаридаги тарихий қаҳрамонлар сиймосини юзага келтириш хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари бадиий яхлитликни таъминловчи муҳим категория экани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
ўзбек адабиётида тарихий тетралогиянинг юзага келиши ҳамда унинг Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқлиги жаҳон адабиётида шаклланган адабий стреотипларга мутаносиб ҳолда очиб берилганлиги ҳақидаги қарашларидан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5459-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Темурийлар даврида яратилган асарларда Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар образларининг бадиий талқинини кўрсатишга хизмат қилган;
тарихий тетралогия яратиш қонунлари асосида макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши сюжет линияларини бириктириш омили эканлигига оид назарий хулосалардан OT-O8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5459-сон маълумотномаси). Илмий натижалар қўлёзма манбалардаги маълумотлар асосида яратилган тарихий романларнинг маънавий мерос тарғиботидаги аҳамияти далилланишига хизмат қилган;
тарихий тетралогия канонлари, “Улуғ салтанат”да бўй кўрсатган бадиийлик модуслари эпик тур қамровининг имконияти кенглигига доир илмий назарий қарашларидан ОТ-Ф1-138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 89-03-5459-сон маълумотномаси). Илмий натижалар тарихий тетралогия қонуниятларининг замонавий талқинга таянилиши илмий асосланилишига хизмат қилган;
“Улуғ салтанат” асаридаги тарихий қаҳрамонлар сиймосини юзага келтириш хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари бадиий яхлитликни таъминловчи муҳим категория эканлигига асосланган қарашларидан А-1-118 рақамли “Навоий образларининг талқин ва тасвирларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 02 февралдаги 02-07-68/14-сон маълумотномаси).  Илмий натижалар Навоий образини юзага келтиришда туш, мактуб, диалог мотивлари муҳим категория эканлигини талқин қилишга хзмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish