Sayt test rejimida ishlamoqda

Суярова Наргиза Юлдошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белги” денотатив семали метафораларнинг таснифи, когнитив структураси ва лексикографик талқини”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil 639 
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги «белги» денотатив семали метафоранинг лингвомаданий, лингвокогнитив ва лексикографик талқинини беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«белги» денотатив семали метафоралар шахснинг ички ҳис-туйғуларини, мақсадини ойдинлаштириш асосида турли манзараларни акс эттирадиган образли ифодалаш воситаси эканлиги аниқланган; 
белги метафорик кўчма маъно ахборот мазмунини муайянлаштиришга, нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашга, матн таркибий қисмлари боғланишини мукаммаллаштиришга хизмат қилиши  изоҳли луғатларда келтирилган мисоллар асосида очиб берилган; 
метафоралар турмушнинг фундаментал тавсифини берувчи ва ҳаётнинг ўзгармас қонуниятларини уқтириб турувчи, ўзида замон ва макон ўлчамларини мужассам этган  тил ҳодисаси эканлиги бадиий асарлардан олинган мисоллар орқали далилланган; 
«белги» денотатив семали метафораларни кўчма маънода лисонийлашуви кўп маънолилик, маънодошлик, шаклдошлик муносабатларининг шаклланишига ҳам таъсир қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Белги” денотатив семали метафораларнинг таснифи, когнитив структураси ва лексикографик талқинини ёритиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
«белги» денотатив семали метафоралар шахснинг ички ҳис-туйғуларини, мақсадини ойдинлаштириш асосида турли манзараларни акс эттирадиган образли ифодалаш воситаси эканлигига оид назарий хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2577-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида инсон белги ҳақида билим ҳосил қилишида шахс психологияси, когнитив структурани шакллантириши ҳамда бу структуранинг турли контекстуал вазиятларда намоён бўлиши ҳақида муайян хулосалар чиқариш имконини берган;
белги метафорик кўчма маъно ахборот мазмунини муайянлаштиришга, нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашга, матн таркибий қисмлари боғланишини мукаммаллаштиришга хизмат қилишига оид назарий хулосаларидан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2577-сон маълумотномаси). Натижада метафорик кўчма маънолар семантик деривациянинг ёрқин намунаси эканлигига оид хулосаларни ойдинлаштириш имконини берган;
метафоралар турмушнинг фундаментал тавсифини берувчи ва ҳаётнинг ўзгармас қонуниятларини уқтириб турувчи, ўзида замон ва макон ўлчамларини мужассам этган  тил ҳодисаси эканлигига оид илмий хулосаларидан И-204-4-5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2577-сон маълумотномаси). Натижада «белги» денотатив семали метафоранинг ижтимоий хосланиши, лингвомаданий хусусияти ҳақидаги масалаларни ёритиш имконини берган;
«белги» денотатив семали метафораларни кўчма маънода лисонийлашуви кўп маънолилик, маънодошлик, шаклдошлик муносабатларининг шаклланишига ҳам таъсир қилиши ҳақидаги илмий хулосаларидан И-204-4-5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2577-сон маълумотномаси). Натижада лексик-семантик гуруҳларнинг шаклланишида метафорик кўчма маънонинг таьсир қилиш хусусияти, когнитив ва лексикографик тавсифи ҳамда талқини муаммоларини очиб бериш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish