Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Акмал Гадаймуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: «Жамиятни модернизациялаш шароитида ёшларнинг социал мобиллигини такомиллаштириш механизмлари»): 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Sots15. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Dsc.20/30.12.2019.S.23.04.
Илмий маслаҳатчи: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор; Оқилжон Уткурович Абдуазимов, социология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятни модернизациялаш шароитида ёшларнинг социал мобиллигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва Ўзбекистонда ёшлар социал мобиллиги механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
горизонтал ва вертикал йўналишдаги социал мобиллик каналлари (оила ва никоҳ, таълим, сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар, миграция) орқали ёшларнинг социал мобиллигини тартибга солишда ижтимоий бошқарув (маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар тузилмалари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлар) институтларининг ислоҳотлар ташаббускори сифатида намоён бўлиш миқёсини кенгайтириш зарурати исботланган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали ёшлар социал мобиллигига таъсирини аниқлашнинг (ёшларнинг шарт-шароитлардан қониқиш ёки қониқмаслиги, таълим олишга интилиши, касбий такомиллашуви) аффилятив мотивлари (коммуникативлик, ўзаро ишонч муносабатларини яратиш, мулоқот, дўстлар орттириш) асослаб берилган; 
ёшларнинг социал мобиллиги механизмларини тадқиқ этиш асосида унинг таркибий элементлари (барқарор демографик вазият, ёшларга ҳамда ёш оилаларга муносиб маиший ва ижтимоий шароитлар, муътадил даромад, эркин тадбиркорлик муҳити, бандлиги ва мустақил бандлигини таъминланиш ҳолати) ҳамда ёшларнинг социал мобиллик жараёнларидаги социал портрети (мотивлар, қадриятлар, ҳаракатчанлик субъектининг интилишлари, хулқ-атвори, саломатлиги, жисмоний ва ақлий қобилиятлари) очиб берилган; 
беш муҳим ташаббус (маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш) орқали ўсиб келаётган авлодни фаоллаштириш, турли иллатларга қарши иммунитетини шакллантиришда ёшларнинг интеллектуал ва ижтимоий мобиллик интенсивлигини таъминлашнинг аҳамияти очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жамиятни модернизациялаш шароитида ёшларнинг социал мобиллигини такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
горизонтал ва вертикал йўналишдаги социал мобиллик каналлари (оила ва никоҳ, таълим, сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар, миграция) орқали ёшларнинг социал мобиллигини тартибга солишда ижтимоий бошқарув (маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар тузилмалари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлар) институтларининг ислоҳотлар ташаббускори сифатида намоён бўлиш миқёсини кенгайтириш зарурати исботланганлиги маълумотидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2018 йил иш режасининг 6.10, 6.14, 6.19 бандларини тайёрлашда, шунингдек,  «Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий кайфияти» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотда фойдаланилган (ЎзМТДПнинг 2019 йил 13 мартдаги 01-136-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар жамиятни модернизациялаш шароитида ёшлар социал мобиллигини такомиллаштиришга, ёшларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни партия ташкилотлари томонидан такомиллаштиришга хизмат қилган. Ушбу таклиф ва тавсиялар партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясига тақдим этилган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали ёшлар социал мобиллигига таъсирини аниқлашнинг (ёшларнинг шарт-шароитлардан қониқиш ёки қониқмаслиги, таълим олишга интилиши, касбий такомиллашуви) аффилятив мотивлари (коммуникативлик, ўзаро ишонч муносабатларини яратиш, мулоқот, дўстлар орттириш) асослаб берилганлигидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2018 йилда «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетада «А» блокида 4 та, «В» блокида 4 та, «С» блокида 3 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2019 йил 20 майдаги 01-16/186-1-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали ёшлар социал мобиллигига таъсирини аниқлаш орқали ёшларнинг ҳаётий қадриятларини, ахлоқини, ижтимоий йўналишларини башорат қилишда ва тегишли ташкилотлар ва органларга таклиф ва тавсиялар бериш имконини берган; 
ёшларнинг социал мобиллиги механизмларини тадқиқ этиш асосида уларнинг таркибий элементлари (барқарор демографик вазият, ёшларга ҳамда ёш оилаларга муносиб маиший ва ижтимоий шароитлар, муътадил даромад, эркин тадбиркорлик муҳити, бандлиги ва мустақил бандлигини таъминланиш ҳолати) ҳамда ёшларнинг социал мобиллик жараёнларидаги социал портрети (мотивлар, қадриятлар, ҳаракатчанлик субъектининг интилишлари, хулқ-атвори, саломатлиги, жисмоний ва ақлий қобилиятлари) очиб берилганлигидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2018 йилда «Ижтимоий тараққиёт ва таълим жараёни» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотларда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2019 йил 20 майдаги 01-16/186-2-сон маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш Ўзбекистонда ёшларни социал мобиллик жараёнида ёшларга ҳамда ёш оилаларга муносиб маиший ва ижтимоий шароитлар, мўътадил даромад, эркин тадбиркорлик муҳити, бандлиги ва мустақил бандлигини таъминлаш ҳолатини очиб бериш имконини берган;
беш муҳим ташаббус (маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш) орқали ўсиб келаётган авлодни фаоллаштириш, турли иллатларга қарши иммунитетини шакллантиришда ёшларнинг интеллектуал ва ижтимоий мобиллик интенсивлигини таъминлашнинг аҳамияти очиб берилганлиги маълумотидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 3 январдаги 01-03/18-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йилга мўлжалланган  иш режасининг V. Ёшларга муносиб меҳнат шарт- шароитларини яратиш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишининг 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда, шунингдек, 2019 йил март ойида ўтказилган «Ижтимоий бошқарув ва касбий такомиллашув» мавзусида ўтказилган социологик сўровда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Итиффоқининг 2019 йил 24 майдаги 04-13/2604-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар ёшларни социал мобиллиги жараённинг самарадорлигини оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда ўз самарасини кўрсатган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish