Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташманов Ғолиб Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички аудит хизматини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1010.
Илмий раҳбар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Шерзод Ўктамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички aудит хизматини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимида ички аудит хизмати фаолиятини амалга оширишда бошқарув билан боғлиқ иқтисодий-молиявий рискларни аниқлаш ва баҳолашни киритиш орқали халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган;
ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакаларини ҳисобга олган ҳолда аудиторлик текширувларининг аниқ режалари бўйича вақт сарфини белгилашнинг аудит иш самарадорлигига ва сифатига таъсири аниқланган;
ички назорат тизимига баҳо бериш, таҳлилий амалларни қўллаш орқали аудиторлик текшируви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган рискларни камайтириш асосланган;
акциядорлик жамиятларининг ички назорат тизимига таъсир этувчи иқтисодий вазият, рақобат даражаси, банкротлик эҳтимоли ҳамда молиявий ҳолат омилларини аниқлаш асосида ички аудит хизмати назорат рискини ҳисоблаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ички аудит хизматини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимида ички аудит хизмати фаолиятини амалга оширишда бошқарув билан боғлиқ иқтисодий-молияаий рискларни аниқлаш ва баҳолашни киритиш орқали халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифи «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан ички аудит хизматини ташкил этишда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 10 мартдаги 03-33/982-сон маълумотномаси). Натижада, кузатув кенгаш томонидан тасдиқланадиган қарорларда ички аудит хизматининг роли ва аҳамияти, ички назоратни самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган сўровномалар ва уларнинг таҳлили натижалари бошқарув қарорларини оператив қабул қилиш имконини берган; 
ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакаларини хисобга олган ҳолда аудиторлик текширувларининг аниқ режалари бўйича вақт сарфини белгилашнинг аудит иш самарадорлигига ва сифатига таъсири бўйича таклифи «Деҳқонобод калий заводи» АЖ томонидан ички аудит хизматини ташкил этишда фойдаланилган («Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг 2020 йил 27 октябрдаги 01-13/3237-сон маълумотномаси). Натижада, ички аудит хизматининг иш фаолиятини режалаштириш, умумий режани ва дастурнинг бажарилиши юзасидан назоратни олиб бориш имкони яратилган, ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакасига асосан ҳам аудитни режалаштиришга 505 соат, аудиторлик амалларга 2395 соат ҳамда ҳисобот тайёрлашга 340 соат, жами йиллик 3240 соат ҳисобланган;
ички назорат тизимига баҳо бериш, таҳлилий амалларни қўллаш орқали аудиторлик текшируви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган рискларни камайтириш бўйича таклифи «Деҳқонобод калий заводи» АЖ томонидан рискларни баҳолашда фойдаланилган («Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг 2020 йил 27 октябрдаги 01-13/3237-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички аудиторларнинг дастурида кўрсатилган текшириш объектлари бўйича аудит ҳамда таҳлилий амаллар амалга оширилган, ҳамда аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилган ва юзага келадиган рисклар аниқланган;
акциядорлик жамиятларининг ички назорат тизимига таъсир этувчи иқтисодий вазият, рақобат даражаси, банкротлик эҳтимоли ҳамда молиявий ҳолат омилларни аниқлаш асосида ички аудит хизмати назорат рискини ҳисоблаш бўйича таклифи «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан ички назорат тизимини баҳолашда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 10 мартдаги 03-33/982-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички аудиторлар томонидан корхонанинг иқтисодий вазияти, маҳсулотларни сотиш ва сотиб олишда ташқи ва ички бозорларнинг таъсири, жамиятнинг молиявий ҳолатлари, бухгалтерия ҳисоби, келгусидаги стратегиялар ҳамда мақсадлар ва бизнес билан боғлиқ омиллар орқали ички назорат рисклари махсус формулалар орқали ҳисобланган, ҳамда ички аудиторлар иш жараёнларидаги назорат тизимини олиб боришида рисклардан фойдаланиш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish