Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаумарова Зилола Абдушукуровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нотўлиқ оилада бола шахси шаклланишининг ижтимоий-педагогик хусусиятлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.1.PhD/Ped504.
Илмий раҳбар: Рахманкулова Наргиз Хаджиакбаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиева Зухра Тахировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нотўлиқ оилада бола шахси шаклланишининг ижтимоий-педагогик хусусиятларини аниқлаштириш ҳамда мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотўлиқ оилада тарбияланган болаларда гендер хусусиятлар, жумладан, ўғил болаларда агрессивлик, нутқ маданиятининг талаб даражасида эмаслиги, клептоманияга мойиллик, айрим зарарли одатларнинг кўпроқ учраши; қизларда эса, ҳасад, рашк ҳислари, низоли вазиятларни юзага келтириш сингари хусусиятлар аниқланган; 
нотўлиқ оилада боланинг баркамол ривожланишини таъминлаш мумкин бўлган потенциал имкониятлар (референт доирасидаги намунавий шахслар, боладаги туғма лаёқат, спорт, санъат, фан йўналишидаги иқтидори) нотўлиқ оилада вояга етган таниқли шахсларнинг ҳаётини ўрганиш асосида аниқланган;  
нотўлиқ оилада бола тарбиясидаги муаммоларни аниқловчи ижтимоий-педагогик диагностик методикаси валидлилик ва ишончлилик талаблари ҳамда шахс ахлоқ-одоб хусусиятларини тўлдирилганлик асосида такомиллаштирилган; 
нотўлиқ оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ижтимоий-педагогик муаммоларини олдини олиш ва бартараф этиш модели бола шахсини  ижтимоий-педагогик жараёнда фаол иштирокини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нотўлиқ оилада бола шахси шаклланишининг ижтимоий-педагогик хусусиятларига доир тадқиқот натижалари асосида:
нотўлиқ оилада тарбияланган болаларда гендер хусусиятлари, жумладан, ўғил болаларда агрессивлик, нутқ маданиятининг талаб даражасида эмаслиги, клептоманияга мойиллик, айрим зарарли одатларнинг кўпроқ учраши; қизларда ҳасад, рашк ҳислари, низоли вазиятларни юзага келтириш сингари хусусиятларига оид аниқланган таклифлар “Умумий педагогика” (Педагогик маҳорат) дарслиги мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5283-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг нотўлиқ оиладаги ўқувчилар билан тарбиявий ишлар жараёнида билим, кўникма ва малакаларини  оширишнинг дидактик имконияти кенгайтирилган; 
нотўлиқ оилада боланинг баркамол ривожланишини таъминлаш мумкин бўлган потенциал имкониятлар асосидаги таклифлар “Ижтимоий педагогика” фани бўйича давлат таълим стандартлари талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5283-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг нотўлиқ оиладаги болалар  билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар педагогик фаолиятда самарадорлигини оширишга эришилган;
нотўлиқ оилада бола тарбиясидаги муаммоларни аниқловчи ижтимоий-педагогик диагностик методикаси Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 13 майдаги 5-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модули мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5283-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологлар педагогик жараёнда  ўқувчиларнинг тарбиясидаги муаммоларни аниқлашда ҳамда ота-она ҳамкорлигида тегишли педагогик-психологик коррекцион иш олиб бориш имкони оширилган;
нотўлиқ оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ижтимоий-педагогик муаммоларининг олдини олиш ва бартараф этиш модели такомиллаштирилиб, нотўлиқ оилада бола шахсини шакллантириш моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан  № ФЗ-2016-0909111822. “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 89-03-5283-сон маълумотномаси). Натижада, нотўлиқ оилада бола шахсини шакллантиришга доир ижтимоий-педагогик фаолият самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish