Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Умиджон Юлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий мақом асарлари асосида бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий тафаккурини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped584.  
Илмий раҳбар: Аширбоев Самихон, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳалилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат  университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий мақом асарлари асосида бўлажак мусиқа ўқитувчиларида ижодий тафаккурни ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг интеллектуал имкониятлари касбий фаолият мотивларини оптимал идрок жараёнига идентификациялаш асосида ривожлантирилган;
талабаларда миллий мақомга қизиқишини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари (мотивацион, интеллектуал ва ҳиссий) бадиий образли ижодий тафаккурни ривожлантириш босқичларини миллий-маданий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мусиқа фани ўқитувчиси модели мақом санъатини (Бухоро шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўлларини) ўқитиш жараёнида шахсда олдинги тажрибалар негизида шаклланган кўргазмали образларни ижтимоий-психологик, мусиқий-психологик, эстетик ва тарбиявий хусусиятларга узвий боғлаш асосида такомиллаштирилган;
миллий мақом асарларини бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий тафаккурини ривожлантириш даражаси продуктив, репродуктив, қисман изланувчан тамойиллари, ўз-ўзини баҳолаш мезонлари ва индивидуал ривожлантирувчи машғулотлар касбий йўналтирилганлик, функционаллик, ижтимоийлашув, интеграцияланган формаллаштириш ва ихтисослаштириш принциплари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши 
Миллий мақом асарлари асосида бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий тафаккурини ривожлантириш бўйича илмий натижалар:
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг интеллектуал имкониятлари касбий фаолият мотивларини оптимал идрок жараёнига идентификациялаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар мусиқа таълим йўналиши Давлат таълим стандартлари ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 89-03-1847-сон маълумотномаси). Натижада, миллий мақом асарларини ўрганиш жараёнида овоз масаласи, регистр, куй тузилиши ва унинг турлари, халқ мусиқаси ладлари ҳамда миллий мақомларнинг лад ва интервал тузилишлари, умуман олганда, мақомларнинг назарий масалаларини ўзлаштириш ҳамда уларнинг ўқув жараёнида кенг ўрганилиши таъминланган;
талабаларда миллий мақомга қизиқишини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари (мотивацион, интеллектуал ва ҳиссий)ни миллий-маданий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги 89-03-1847-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа доирасида мусиқа таълимида мумтоз асарлар воситасида талабалар ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари, ўқитувчи модели, педагогик хусусиятлар, замонавий метод ва технологияларни адаптациялаш, шунингдек, тадқиқот натижаларини ташҳислаш, генезиси, динамикаси, самарадорлиги ва эришилган эмпирик натижаларни қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
“Мусиқа” фани ўқитувчисининг ижтимоий-психологик, мусиқий-психологик, эстетик ва тарбиявий хусусиятлари ҳамда миллий мақом асарларини бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий тафаккурини ривожлантириш даражаси продуктив, репродуктив, қисман изланувчан тамойиллари, ўз-ўзини баҳолаш мезонларига оид таклифлар асосида “Мусиқа назарияси (сольфеджио, гармония, мусиқий асарлар таҳлили)” номли дарслик ишлаб чиқилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274 сон буйруғи асосида берилган 274-064-сонли гувоҳнома). Натижада миллий мақом асарларини ўзлаштириш жараёнида бўлажак мусиқа ўқитувчисининг ижодий тафаккурини ривожлантириш самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish