Sayt test rejimida ishlamoqda

Джолымбетова Мийўагул Мадияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операцияларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”,  19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Psi71.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Эргашев Пулат Собирович, психология фанлари доктори, доцент; Муллабоева Нозима  Мажидовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операцияларини шакллантиришнинг психологик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда   анализ, синтез, умумлаштириш, таққослаш, таснифлаш каби тафаккур операцияларининг намоён бўлишида “Тўртинчиси ортиқча” ҳамда “Объектларнинг ўхшашлиги ва фарқини аниқлаш, сабабини тушунтириш, тушунчаларни таърифлаш” усуллари асосида  ёш улғайган сайин ўсиш фарқлари борлиги аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларида тафаккур операцияларининг шаклланишига  таъсир этувчи омиллар оилавий муносабатлар ҳамда салбий таъсир этувчи (низолашувчанлик, меҳрли муносабатнинг етишмаслиги, хавотирланиш, адоват, номукаммаллик комплекси) компоненталарини дифференциаллаштириш асосида аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операциялари (анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш) “Ўйнашни билмаган – ўйлашни ҳам билмайди” номли коррекцион индивидуал ривожлантирувчи ўйинлар орқали фикрлашга ундаш асосида ривожлантирилган;
педагоглар ҳамда ота-оналарга кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операциялари предметларни, эртак қаҳрамонларини солиштириш, таҳлил қилиш, умумлаштиришга ўргатиш, теварак атрофдаги ҳодисаларни кузатиш, уларнинг ўхшашлиги, фарқини топишга ўргатиш асосида  ривожлантиришнинг психологик имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг тафаккур операцияларини шакллантиришни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда   анализ, синтез, умумлаштириш, таққослаш, таснифлаш каби тафаккур операцияларининг намоён бўлишида “Тўртинчиси ортиқча” ҳамда “Объектларнинг ўхшашлиги ва фарқини аниқлаш, сабабини тушунтириш, тушунчаларни таърифлаш” усуллари асосида  ёш улғайган сайин ўсиш фарқлари борлиги ҳақидаги  таклифи  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан  “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7а - сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” курсини ўқитувчи педагог-психологлар касбий компетентлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган ҳамда ўқувчиларда тафаккур операциялари ривожланиш динамикасига оид илмий-амалий тавсиялар амалиётга тадбиқ этилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операцияларининг шаклланишига  таъсир этувчи омиллар оилавий муносабатлар ҳамда салбий таъсир этувчи (низолашувчанлик, меҳрли муносабатнинг етишмаслиги, хавотирланиш, адоват, номукаммаллик комплекси) компоненталарини дифференциаллаштириш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги  “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига  киритилган, диагностик методикалар 5110900 - “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Психодиагностика ва экспериментал психология” номли қорақалпоқ тилидаги дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7а - сон маълумотномаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 744-сон буйруғи, 744-105 рақамли гувоҳнома). Ушбу таклиф ва тавсияларнинг қўлланилиши  натижасида бўлғуси психолог кадрларнинг услубий-технологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда тафаккур операциялари (анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш) “Ўйнашни билмаган – ўйлашни ҳам билмайди” номли коррекцион индивидуал ривожлантирувчи ўйинлар орқали фикрлашга ундаш асосида ривожлантирилиши ҳақидаги таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги  “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7а - сон ҳамда Республика ташхис марказининг 2020  йил 1 июлдаги 5–сон маълумотномалари). Мазкур компьютер дастурининг жорий этилиши натижасида умумтаълим мактаблари психологлари кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда  тафаккур операцияларини ривожлантириш бўйича коррекцион-ривожлантирувчи фаолиятига татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish