Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекова Шамсия Джаббаровнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.РhD/Psi70.
Илмий раҳбар: Бекназарова Лола Садиновна психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Назирова Лола Василжоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг максади Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятлар шаклланишининг самарали психологик шарт-шароитларини эмпирик йўл билан тадқиқ этиш ва улардаги коммуникатив кўникмаларни психокоррекция қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллан¬тиришига таъсир қилувчи психологик омиллар,  бевосита оилавий муносабатларда, тенгдошлар гуруҳида, гуруҳлараро муносабатларда намоён бўладиган коммуникатив алоқа сифат¬лари боғлиқлигини “Коммуникатив имко¬ният¬ларни ўрганиш” методикаси  асосида аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив фаолиятга киришиш жараёнида, яъни хулқий кечинмаларга нисбатан ҳиссий кечинмалар ва эмо¬ционал хулқ-атвор хусусиятларининг устунроқ кечиши, бола билан коммуникатив алоқа ўрнатишда уларнинг ихтиёрий даражада когнитив хулқ-атвор хусусиятларига қараганда, когнитив хусусиятлар устувор эканлиги “Бола билан коммуни¬катив алоқа ўрнатиш ва ихтиёрий хулқ-атвор даража¬сини аниқлаш” методикаси асосида аниқланган;
болалар коммуникатив қобилиятларининг намоён бўлишида оиладаги яқинлик муносабатлари (“ота-онага бўлган муносабат”, “ака-ука ва опа-сингилларга бўлган муносабат”, “буви ва боболарга бўлган муносабат”, “мулоқотчанлик” ва “хулқ-атворнинг ижтимоий адекватлиги”)нинг устуворлиги “Оила расми” методикаси натижаларини дифференциаллаштириш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача ёшдаги болалар билан коммуникатив алоқа ўрнатиш кўникмалари, хулқий ва ҳиссий кечинмалар,  ахборот қабул қилиш ва узатиш, тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабатга киришиш¬, гуруҳий ишлаш нормаларига амал қилиш  когнитив, эмоционал, мотивацион, хулқ-атвор соҳаларига таъсир этиш орқали шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи ўйин технологиялари асосида   шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллан¬тиришга таъсир қилувчи психологик омиллар,  бевосита оилавий муносабатларда, тенгдошлар гуруҳида, гуруҳлараро муносабатларда намоён бўладиган коммуникатив алоқа сифат¬лари боғлиқлигини “Коммуникатив имко¬ният¬ларни ўрганиш” методикаси  асосида аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7б-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог-психологлар, мактабгача таълим муассасаларига психологик хизмат кўрсатишга тайёрланувчи амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик  даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив фаолиятга киришиш жараёнида, яъни хулқий кечинмаларга нисбатан ҳиссий кечинмалар ва эмо¬ционал хулқ-атвор хусусиятларининг устунроқ кечиши, бола билан коммуникатив алоқа ўрнатишда уларнинг ихтиёрий даражада когнитив хулқ-атвор хусусиятларига қараганда, когнитив хусусиятлар устувор эканлиги “Бола билан коммуни¬катив алоқа ўрнатиш ва ихтиёрий хулқ-атвор даража¬сини аниқлаш” методикаси асосида аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7б-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячилар, психологлар, етакчи мутахассислар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг билимларини чуқурлаштириш имконияти оширилган;
болалар коммуникатив қобилиятларининг намоён бўлишида оиладаги яқинлик муносабатлари (“ота-онага бўлган муносабат”, “ака-ука ва опа-сингилларга бўлган муносабат”, “буви ва боболарга бўлган муносабат”, “мулоқотчанлик” ва “хулқ-атворнинг ижтимоий адекватлиги”)нинг устуворлиги “Оила расми” методикаси натижаларини дифференциаллаштириш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги 7-сон буйруғига асосан “Оила  психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 1 июлдаги П-М-7б-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлажак психологларнинг коммуникатив қобилиятни шакллантиришнинг ўзига хослиги, унинг психологик механизмлари, коммуникатив қобилиятни таъминловчи психологик омиллар ҳақидаги билимлари такомиллаштирилиб, назарий-касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган;
мактабгача ёшдаги болалар билан коммуникатив алоқа ўрнатиш кўникмалари, хулқий ва ҳиссий кечинмалар,  ахборот қабул қилиш ва узатиш, тенгдошлари ва катталар билан ўзаро муносабатга киришиш, гуруҳий ишлаш нормаларига амал қилиш  когнитив, эмоционал, мотивацион, хулқ-атвор соҳаларига таъсир этиш орқали шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи ўйин технологиялари асосида   шакллантирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги №03-01/1-980-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти муассасаларида болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг амалий фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятлари унумдорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish