Sayt test rejimida ishlamoqda

Баймуратова Гулирайхон Турсунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий рискларни суғурталашни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1162. 
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шуҳрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номдаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий рискларни суғурталашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий рискнинг юзага келиш эҳтимолини ўзида мужассам этган баҳолаш алгоритмини қўллаш асосида иқтисодиёт субъектларининг молиявий рискларини суғурталашда даромадларнинг ўртача миқдори молиявий операцияларда мутлақ кўрсаткич сифатида намоён бўлиши асосланган;
суғурта ташкилотлари фаолиятида молиявий операцияларда ўртача қийматига нисбатан тебраниш даражасини тавсифлайдиган дисперсияни қўллаш механизми функционаллигида молиявий риск индивидуал даражасининг ўртача квадрат (стандарт) четланиши ҳисоблаб чиқилиши асосида хатоликни прогнозлаш асосланган;
суғурта ташкилотлари фаолиятида молиявий рискларни суғурталаш бўйича ўртача даромад кўрсаткичлари ўзаро фарқланиши бўйича риск даражасини аниқлаш таклиф этилган;
молиявий риск турларини аниқлаш методларини яхлит тизимлаштирган ҳолда қўллаш орқали уларни бошқаришнинг кўп босқичли методи таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Молиявий рискларни суғурталашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий рискнинг юзага келиш эҳтимолини ўзида мужассам этган баҳолаш алгоритмини қўллаш асосида иқтисодиёт субъектларининг молиявий рискларини суғурталашда даромадларнинг ўртача миқдори молиявий операцияларда мутлақ кўрсаткич сифатида намоён бўлиши таклифи “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий ҳисоботларини тузишда фойдаланилган (“UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамиятининг 2020 йил 24 августдаги 0012-сон, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 18 сентябрдаги 01/007-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни қўллаш натижасида молиявий операциялардан олинган ўртача даромаднинг мутлақ юқори кўрсаткичи 52,4 млрд. сўмни ҳамда 284,1 млрд. сўмни ташкил этишига эришилган;
суғурта ташкилотлари фаолиятида молиявий операцияларда ўртача қийматига нисбатан тебраниш даражасини тавсифлайдиган дисперсияни қўллаш механизми функционаллигида молиявий риск индивидуал даражасининг ўртача квадрат (стандарт) четланиши ҳисоблаб чиқилиши асосида хатоликни  прогнозлаш таклифи  “UZARO”  икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий ҳисоботларини тузишда фойдаланилган (“UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамиятининг 2020 йил 24 августдаги 0012-сон, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 18 сентябрдаги 01/007-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий этилиши молиявий риск даражасининг ўртача квадрат (стандарт) оғиши кўрсаткичи 795,0 млрд. сўмга ҳамда 29,1 млрд. сўмга тенгилигини аниқлаш имконини берган;
суғурта ташкилотлари фаолиятида молиявий рискларни суғурталаш бўйича ўртача даромад кўрсаткичлари ўзаро фарқланиши бўйича риск даражасини аниқлаш бўйича таклифи “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида бизнес режани шакллантиришда фойдаланилган (“UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамиятининг 2020 йил 24 августдаги 0012-сон, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 18 сентябрдаги 01/007-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида амалга оширилган молиявий операциялардан кутилаётган ўртача даромад кўрсаткичлари фарқланиши, риск даражаси вариация коэффициенти 0,6 га ҳамда  0,5 га тенг эканлигини аниқлаш имконини берган;
молиявий риск турларини аниқлаш методларини яхлит тизимлаштирган ҳолда қўллаш орқали уларни бошқаришнинг кўп босқичли методи бўйича таклифи “Бекободцемент” акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини ривожлантириш стратегиясини тузишда фойдаланилган (“Бекободцемент” Акциядорлик жамиятининг 2020 йил 12 сентябрдаги 032/04-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида “Бекободцемент” АЖнинг 2019 йилдаги даромадлилик кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан 2,3 даражага ортиб, 34,7 млрд. сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish