Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Диёр Давроновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глицирризин ва унинг ҳосилаларининг ҳужайра ҳажм бошқарилиши ва анион транспортига таъсирини ўрганиш», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/В297.
Илмий раҳбар: Курбанназарова Раънохон Шараповна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Хушматов Шунқор Садуллаевич, биология фанлари доктори; Камбурова Венера Сейтумеровна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глицирризин ва унинг ҳосилаларининг ҳужайра ҳажм бошқарилиши ва ҳажмга боғлиқ анион каналларининг фаоллигига таъсирини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глицирризин ва унинг ҳосилаларини гипоосмотик стресс шароитида тимоцитлар ҳажм бошқарилишига таъсири ва улар ичидан кучли ингибирловчи таъсирга эга моддалар аниқланган;
ноэлектрик ва тўғридан-тўғри электрофизиологик пэтч-кламп методи ёрдамида глицирризин ва унинг ҳосилаларини ҳамда госсипол моддасининг ҳужайра ҳажм бошқарилишига таъсир механизми айнан ҳажмга боғлиқ анион канали блокадаси туфайли амалга оширилиши исботланган; 
изоосмотик шароитда одам эритроцит ҳужайраларидан гемоглобин чиқишига глицирризин ва унинг ҳосилаларини таъсири ва β-глициррет кислотасининг мўътадил гемолитикка эга эканлиги аниқланган, β-глициррет кислотаси таъсирида кечувчи гемолиз, мембранада поралар ҳосил қилиши туфайли коллоид-осмотик механизм орқали амалга ошиши исботланган;
глициррет кислотасининг ион каналлари ҳосил қилиши ҳамда сунъий мембраналарнинг электр ўтказувчанлигини ошириши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глицирризин ва унинг ҳосилаларининг ҳужайра ҳажм бошқарилиши ва анион транспортига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глицирризин ва унинг ҳосилаларининг ҳужайра ҳажм бошқарилиши ва анион транспортига таъсири бўйича олинган илмий натижалардан А-11-10 рақамли «Митохондриал касалликларга қарши дори препарати яратиш ва ишлаб чиқариш» мавзусидаги амалий лойиҳада глицирризин кислотаси супрамолекуляр бирикмаларининг каламуш жигари митохондрияларида антиоксидант таъсирини тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4300-сон маълумотномаси). Натижада, митохондриал касалликларни даволаш учун асос бўладиган янги биологик фаол моддаларни аниқлаш имконини берган.
ширинмия (Glycyrrhiza glabra) ўсимлигидан ажратиб олинган глицирризин ва унинг ҳосилаларини ҳужайра ҳажм бошқарилиши ва анион транспортига ингибирловчи таъсири бўйича олинган илмий натижалардан ФПФИ Т.2-18 рақамли «2-алкил(арил)-5-амино 1,3,4-тиадиазол қолдиғини тутган айрим табиий тритерпен кислоталари ҳосилаларининг биологик фаоллиги» мавзусидаги лойиҳада айрим табиий тритерпен кислоталари ҳосилаларининг биологик таъсирини ойдинлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 8 июлдаги 4/1255-1422-сон маълумотномаси). Натижада, айрим табиий тритерпен кислоталари ҳосилаларининг мембранафаол хусусиятларини тавсифлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish