Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродова Нозлия Зариловнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз бадиий дискурсида антропоцентризмнинг лисоний воқеланиши”, 10.00.04. – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2015/B2015.2.Fil347. 
Илмий маслаҳатчи: Ашурова Диляром Умаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12. 2019.Fil.01.10 
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Бакоева Муҳаббат Каюмовна, филология фанлари доктори, профессор; Маслова Валентина Авраамовна, филология фанлари доктори, профессор (Беларусь).
Етакчи ташкилот: Низомий номидaги Тошкент дaвлaт педaгогикa университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий дискурсда муаллиф ва персонаж дискурсив шахсиятининг антропоцентризм вербал маркерларини психологик,  культурологик, когнитив, коммуникатив-прагматик, ва семантик-стилистик ўзига хосликларидан келиб чиқиб аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз бадиий дискурсида тилшуносликдаги янгича ёндашувлар асосида антропоцентризм вербал кўрсаткич-белгиларини аниқлаш ва тавсифлашнинг мажмуавий модели ишлаб чиқилган; 
субъектлари муаллиф ва персонаж ҳисобланувчи бадиий дискурс вербал-семантик, коммуникатив-прагматик, когнитив ва эстетик-маданий даражалардаги конститутив белгиларини ўз ичига олувчи мураккаб, кўп ўлчамли, кўп поғонали ҳосила  эканлиги антропоцентрик ёндашув асосида исботланган;
бадиий дискурс антропоцентризми муаллиф ва персонажнинг дискурсив шахсиятида намоён бўлиши асосланган;
бадиий дискурс таҳлилида фанлараро узвийлик ва интегралликнинг методологик тамойиллари асосида антропоцентризмнинг даражавий параметрлашиши аниқланган;
муаллиф ва персонаж дискурсив шахсиятининг семантик-стилистик, коммуникатив-прагматик, когнитив, маданий, психологик таърифларидан келиб чиқиб когнитив модели шакллантирилган;
муаллиф дискурсив шахсиятининг матн таркибидаги: а) муаллиф мушоҳадаси; б) сарлавҳа ва эпиграфлар; в) сентенциялар; г) баёний контекстлар; д) лингвоконцептлар сингари матн бирликлари ва парчаларида намоён бўлувчи асосий тил маркер-белгилари очиб берилган;
персонаж дискурсив шахсиятининг матн таркибидаги: а) бадиий диалог; б) график воситалар; в) нохусусий-тўғри нутқ сингари парчаларда намоён бўлувчи асосий тил маркерлари аниқланган;
ўз ичига субектнинг ўрни, обектнинг ўрни, предикатнинг ўрни ва атрибутлик жиҳатларни олувчи когнитив-пропозиционал қурилма концептига функционал ёндашув асосида лингвоконцептнинг очиқлик, динамиклик ва  процессуаллик хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инглиз бадиий дискурсида антропоцентризмнинг лисоний воқеланиши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
тилшуносликнинг янги йўналишлари нуқтаи назаридан  инглиз тилидаги бадиий дискурсда антропоцентризм вербал маркерларини комплекс ўрганишга йўналтирилган назарий таклифлар, амалий натижалардан ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикасининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 22 ноябрдаги 89/04-2671-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида лойиҳа доирасида “Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати”даги бирликлар таърифи ва талқинлари диссертация материаллари ёрдамида такомиллаштирилган;  
бадиий дискурс таҳлилида антропоцентризм, фанлараро алоқадорлик ва интегралликнинг методологик тамойиллари, муаллиф ва персонаж дискурсив шахсияти вербал маркерларининг ифодаланиш усулларидан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 89/04-2671-сон маълумотномаси). Натижада бадиий-адабий коммуникация (мулоқот)нинг энг мураккаб турларидан бири бўлган, субъектлари муаллиф ва персонаж ҳисобланувчи бадиий дискурснинг аҳамияти тасдиқланган, турли тизимли тилларда лексик бирликларни янада чуқурроқ таҳлил қилиш орқали грамматик ва лексик-семантик воситаларнинг матндаги деривацион ўзига хосликларини аниқлашга эришилган; 
бадиий матннинг этнолингвистика, когнитив лингвистика, лингвомаданиятшунослик, шунингдек гендер тилшунослик сингари тилшуносликнинг замонавий йўналишлари доирасида амалга оширилган таҳлиллардан ОТ-А1-018, ИТД-1-07 рақамли «Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-методик мажмуалар ва уларнинг электрон версияларини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 89/04-2671 сон маълумотномаси). Натижада лингвистик таҳлил методлари (концептуал таҳлил, оппозициялар методи, параметрлаш методи), дискурсив шахс назарияси, бадиий дискурс моҳияти, бадиий дискурсда билим тузилишининг акс  этиш муаммоси ва уни таҳлил қилиш методлари бўйича назарий ҳамда амалий маълумотлар тилшунослик бўйича ресурсларнинг (дарслик, ўқув-методик мажмуалар ва уларнинг электрон версиялари) бойишига хизмат қилган;
замонавий лингвистика, хусусан, лингвоперсонология ва муаллиф ҳамда персонаж дискурсив шахсияти назарияси тараққиётининг ўзига хослиги ҳақидаги алоҳида назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 ноябрдаги 89/04-2671-сон маълумотномаси). Натижада антропоцентризм негизида шаклланган замонавий тилшуносликнинг устувор тенденциялари, йўналишлари ва ривожланиш тамойилларига мувофиқ аудиокитоблар мазмуни такомиллаштирилган ва бойитилган; 
муаллиф дискурсив шахсининг матн таркибида намоён бўлувчи асосий тил маркерлари таҳлилларидан Project Tempus 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University “Developing the Teaching of European Languages: Modernising Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” - “Ўқитувчиларни тайёрлашга онлайн технологияларни татбиқ этиш орқали Европа тилларининг ўқитилишини такомиллаштириш” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистондаги “Эрасмус” миллий офисининг 2019 йил 2 декабрдаги 94-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз тили факультетининг магистратура босқичлари талабалари учун English Language Improvement, Foreign Language Teaching Methodology, Course Design and Evaluation каби янги ишлаб чиқилган махсус курслар замонавий ёндашувларни ўзида акс эттирган. Шунингдек, муаллиф дискурсив шахсининг матн таркибида намоён бўлувчи асосий тил маркерларидан фойдаланиш олий таълим муассасаларида инглиз тилига касбий-йўналтирилган таълим жараёнини модернизациялаш ва такомиллаштиришга замин яратган;
диссертацион тадқиқот натижалари ва инглиз тилидаги бадиий асарларнинг муаллиф ва персонаж концептуал дунё манзарасини таҳлил қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан “Дунё адабиёти” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 02-16/454  маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот маълумотлари телекўрсатув илмийлигини ошишига хизмат қилган ва тил, адабиёт ҳамда маданиятнинг ўзаро таъсири масалалари бўйича У.Фолкнер қарашлари илмий истеъмолга киритилган; 
муаллифнинг диссертация бўйича ёзган мақолаларидан Россиянинг Н.А.Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университетида (2019 йил 30 ноябрдаги 98-сонли маълумотнома), Ҳиндистоннинг Jamia Millia Islamia (JMI) университетида (2019 йил 19 ноябрдаги 445-сонли маълумотнома), Туркиянинг Афён университетида (2019 йил 15 ноябрдаги 57-сонли маълумотнома) стилистика, матн интерпретацияси, матн лингвистикаси, когнитив тилшунослик фанлари бўйича маърузаларда фойдаланилган. Натижада инглиз тили факультетининг бакалавриат ва магистратура босқичлари ўқув курсларини яратишда муаллиф ва персонаж дискурсив шахсиятини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган комплекс методика халқаро миқёсда жорий этилган.  Шунингдек, субъектлари муаллиф ва персонаж ҳисобланувчи бадиий дискурс вербал-семантик, коммуникатив-прагматик, когнитив ва эстетик-маданий даражалардаги конститутив белгиларини ўз ичига олувчи мураккаб, кўп ўлчамли, кўп поғонали ҳосила  эканлиги хорижда ўқув қўлланмалир ва методик кўрсатмаларни мақсадли ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишларнинг такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish