Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрабоева Муқаддас Ёқубжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алгоритмик машқлар тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлаш”, 13.00.02–Таълим  ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped807.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори; Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алгоритмик машқлар  тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлашга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили таълимида алгоритмик машқлар  тизимини такомиллаштириш асосида узвийликни таъминлашга йўналтирилган  халқаро баҳолаш дастури талабларига мувофиқ ўқувчиларга мўлжалланган “Машқ дафтари” дидактик воситаси ишлаб чиқилган;
алгоритмик машқлар тизимидан  фойдаланиш асосида бошланғич синф она тили таълимида ўқувчиларнинг таянч (рефлексив, когнитив, маърифий, коммуникатив, ижтимоий) компетенциялари ҳамда психолингвистик қобилиятлари тил ва тафаккур бирликларини ўзаро диалектик  боғлиқликда ўргатиш  асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили таълимида алгоритмик машқлар тизимини қўллаш жараёнида ўқувчиларнинг креатив тафаккурига устуворлик бериш орқали таълимий узвийлик ва прагматик таълим модели мукаммаллаштирилган;
замонавий моделлаштириш, лойиҳалаш ва праксиологик, рефлексив ёндашув технологияларига асосланган ҳолда, алгоритмик машқлар тизимини она тили таълимига жорий этиш методик асослари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алгоритмик машқлар тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
алгоритмик машқлар тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлашга оид таклифлардан “Машқ дафтари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 24 июндаги 01/11-03/03-596-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмик машқлар асосида бошланғич синф она тили таълимининг методик таъминоти такомиллаштирилган; 
алгоритмик машқлар тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлашга асосланган ҳолда ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ривожлантиришга оид таҳлиллардан Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 июндаги 89-03-2627-сон маълумотномаси.). Натижада, бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлаш психологик-методик йўналишларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
алгоритмик машқлар тизимини такомиллаштириш асосида бошланғич синф она тили таълимида узвийликни таъминлаш мезонларини шакллантирувчи аниқлик, изчиллик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, мантиқийлик, долзарблик тамойилларига доир таклифлардан  А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижроси мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 июндаги 89-03-2627-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили таълимида ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришнинг мотивацион, коммуникатив-когнитив мазмуни такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish