Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиков Саидкамол Бабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълимда интеграллашган ахборот тизимлари моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш (ички ишлар тузилмаси фаолияти ва жараёни мисолида)», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1804.
Илмий раҳбар: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент; Халматов Даврон Абдалимович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ва бошқариш қарорини қабул қилишнинг интеграллашган ахборот тизимларини моделлари, алгоритмларини яратиш ва MVC (Model-View-Controller) технологиялар асосида дастурий таъминот ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари тегишли бўлимлари, жумладан таълим фаолиятини интеллектуаллашган мониторинг тизимининг маълумотлар ва билимлар базасини шакллантириш, ахборотлар ноаниқлиги вазиятида гетероген маълумотларни формаллаштириш, таниб олиш ва танлашнинг тезкор алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ички ишлар органлари тегишли тузилмалари фаолиятини баҳолашда сифат кўрсаткичлари динамикасини эътиборга олган ҳолда иерархик метамаълумотларни саралаш ва танлаб олишнинг препроцессорли қайта ишлашни параллеллаштиришнинг IDEF моделлари ишлаб чиқилган;
метамаълумотларга ишлов бериш асосида ички ишлар органлари бўлимларининг стандарт ва ностандарт ҳисоботларини шакллантиришда маълумотларга ишлов бериш аниқлигини ошириш имконини берувчи кўп қатламли радиал-базисли адаптив нейрон тармоқ моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
метамаълумотлар ноаниқлик шароитида вазиятга боғлиқ равишда рационал бошқариш қарорини қабул қилиш тизимининг маълумотлар базасини инфологик модели, маълумотларнинг модуллараро функционал боғлиқлигининг оптимал нейротармоқли тузилмаси ва кўпфойдаланиш режимига мўлжалланган дастурий таъминоти ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълимда интеграллашган ахборот тизимлари моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш асосида:
таълимда интеграллашган ахборот тизимлари моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминоти бўйича ишлаб чиқилган дастурий мажмуалар Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимлари ҳамда Малака ошириш институти ва унинг жойлардаги филиаллари фаолиятига интеграллашган ахборот тизимлари моделлари, алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот жорий этилган (Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 1/775-сон маълумотномаси). Дастурий таъминотни қўллаш натижасида маълумотлар базасидаги сўров ва транзакциялар тезлигини ошириш ҳисобига таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ва бошқариш самарадорлигини 1,15 баробарга, ахборотларни таҳлил қилиш, ҳисоботлар ишлаб чиқиш тезлиги 2 баробарга ошириш имконини берган;
интеграллашган ахборот тизимлари моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминоти Хоразм вилоятидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 1/775-сон маълумотномаси). Дастурий таъминотдан фойдаланиш натижасида стандарт ва ностандарт ҳисоботларни шакллантириш тезлигини 3 баробарга, маълумотларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш тезлигини 1,5 баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish