Sayt test rejimida ishlamoqda

Бергер Инна Викторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида апластик камқонлиги бўлган беморлар периферик қони ва суяк кўмигида цитокин ва СD4 ҳужайраларининг аҳамиятини ўрганиш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.РhD/Tib583.
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02. 
Расмий оппонентлар: Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баховадинов Бурхонидин Баховадинович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: апластик камқонлик билан хасталанган беморларни гемопоэтик омиллари ва цитокин статусини асосида касаллик кечишини ташҳислаш, даволаш ва башоратлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цитокин маҳсулотларига гемопоэтик омилларининг бузилиши ва АК беморларини даволаш жараёнида уларнинг ўзаро нисбати асосланган;
апластик камқонликда оппозитив цитокинлар нисбатининг динамикаси, касалликни такрорланишида ФНОα даражаси ортиши, клиник-гематологик ремиссия босқичида эса ЭПО, ФНОα, ИНФγ даражасининг меъёрлашиши исботланган;
апластик камқонликда гемодепрессия даражаси билан мос холда АК беморларида иммунитетнинг ҳужайра ва гуморал бўғинларининг ҳолати баҳолаш ва касалликни башорати ва кечиш оғирлигига I  синф Т-хелперлари CD4+  субпопуляциясининг ўрни исботланган;
апластик камқонликда динамикада гемопоэтик цитокинларни ўрнини  асослаш ва касалликни даволаш самарадорлигига баҳо бериш ва эрта босқичларда касалликни башоратлашга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида апластик камқонлиги бўлган беморлар периферик қони ва суяк кўмигида цитокин ва CD4+ ҳужайраларининг аҳамиятини ўрганиш бўйича тадыиыотнинг илмий натижалари асосида: 
«Апластик камқонлик. Апластик камқонликни ташхислашни янги усулларини жорий этиш» номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 мартдаги 8н-д/57-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома апластик камқонликни ташхислашни самардорлигини ошириш ва касалликни даволаш самарадорлигини ошириш ва даволашга сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида апластик камқонлиги бўлган беморлар периферик қони ва суяк кўмигида цитокин ва CD4+ ҳужайраларининг аҳамиятини бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли шифохонаси ҳамда Самарақанд давлат тиббиёт институтининг биринчи шифохонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш 2020 йил 2 октябрдаги № 8н-з/121-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши касалликни эрта башоратлаш ва даволашга индивидуал ёндошиш учун ишлаб чиқилган услубий тавсиянома ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ва вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш муддатларини қисқартириш, шунингдек, касалхонада бўлиш муддатларини камайтиришга ҳамда бир йил учун  апластик камқонликли беморларнинг умумий миқдоридан 37,2%га давлат бюджет воситаларини иқтисодий фойдаси билан  даволаш таннарҳини пасайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish