Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмова Гулноза Хабибжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эритроцитлар антигенларидан ахолининг аллоиммунизация ташхисини такомиллаштириш ва ахоли геногеографик регистрини яратиш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.РhD/Tib375.
Илмий рахбар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори; Баховадинов Бурхонидин Баховадинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон аҳолисини АВО ва RН тизимлар бўйича геногеографик фонини аниқлаштириш, шунингдек, ҳомиладор аёлларда ва кўп марта қон қуюлишини қабул қилган беморларда эритроцитларнинг трансфузион хавфли антигенлари сонини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон, Қашқадарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида А гуруҳ устунликка эга, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида – О гуруҳ, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида эса А ва О қон гуруҳларининг кўрсаткичлари тенглиги ҳамда Сирдарё вилоятида эса А, О ва В кўрсаткичлари нисбатан бир хиллиги исботланган;
Ўзбекистон Республикаси бўйича АВО тизимларининг фенотиплари А≥0>В>АВ,Қорақалпоғистон Республикасида - 0> А>В>АВ ва Тошкент шаҳри бўйича қон гуруҳи фенотиплари сонининг кетма-кетлиги - 0≥В>А>АВ ва мамлакатимиз бўйича резус мусбатлилар 93,8%ни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича эса - 95,3%ни ва Тошкент шаҳри бўйича - 93,0%ни ташкил этганлиги асосланган.
резус ва Кеll тизимлари бўйича соғлом донорларда минор антигенлар даражасининг текширилувчига нисбатан: С-75,5%; с-80,6%; Е-49,0%; е-96,9% ва С-8,2% ни, Kell тизими бўйича эса нисбатан KEL1 - 6,1% ва KEL2 - 90,8% ни, резус тизими бўйича энг кўп учраган фенотиплар бўлиб – СсDЕе ва СсDе, соғлом донорларда Kell тизими бўйича устунликка эга бўлган фенотип бўлиб – K ва k 92,9%ни ташкил қилганлиги исботалнган;
резус ва Кеll тизимлари бўйича қон касалликлари билан хасталанган беморлардаги минор антигенлар С-65,3%; с-70,4%; Е-37,8%; е-90,8% ва Сw-14,3% ни, Kell тизими бўйича – KEL1-12,2% ва КЕL-72,4% ва резус тизими бўйича энг кўп миқдорда учрайдиган фенотип бўлиб-СDе, гематологик беморларда Kell тизими бўйича K ва k  61,2%ни ташкил этганлиги исботланган;
резус ва Кеll тизимлари бўйича резус манфий бўлган ҳомиладор аёллардаги минор антигенлар  С-8,0%; с-99,0%; Е-11,0%; е-99,0% ва Сw-6,0% ни, Kell тизими бўйича эса–KEL1-8,0% ва КЕL-72,0%ни, резус тизими бўйича энг кўп сонда учрайдиган фенотип бўлиб – сdе, Kell тизими бўйича эса  К ва k 68,0% даражани ташкил қилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳолини эритроцит антигенлари билан аллоиммунизациясини ташхислашни такомиллаштириш ва эритроцитларнинг антиген таркибига кўра аҳолининг геногеографик тармоғини тузиш самарадорлигини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Қон компонентларини қуйиш ва посттрансфузион асоратларни олдини олиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 8н-д/17-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳолини орасида қон компонентларини қуйиш ва посттрансфузион асоратларни олдини олиш  чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш  имконини берган;
аҳолини эритроцит антигенлари билан аллоиммунизациясини ташхислашни такомиллаштириш ва эритроцитларнинг антиген таркибига кўра аҳолининг геногеографик тармоғини тузиш самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика қон қуйиш маркази ва Сирдарё вилояти қон станциясининг амалиётига татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 8н-д/120-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши резус тизими бўйича қон касалликлари билан хасталанган беморлардаги минор антигенлар текширилувчига С - 65,3; с - 70,4; Е - 37,8; е - 90,8 ва Сw - 14,3,  Kell тизими бўйича эса – KEL1 - 12,2 ва КЕL - 72,4 ни, резус тизими бўйича энг кўп сонда учрайдиган фенотип бўлиб-СDе, гематологик беморларда Kell тизими бўйича барча 4 та - К-k+, К-k-, К+k+, К+k- фенотиплари, устунликка эга бўлган фенотип бўлиб эса – К-k+ фенотипи ҳисобланишни асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish