Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупходжаева Гулчехра Бахадирходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобиль транспорти корхоналари рақобат салоҳиятидан самарали фойдаланиш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt546.
Илмий раҳбар: Қодиров Туйғун Узоқович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурад Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминова Наргиза Акрамовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобиль транспорти тизимида рақобат салоҳиятидан фойдаланган ҳолда иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобиль транспортининг рақобат салоҳияти таркибига рақамлаштириш салоҳиятини киритиш асосида такомиллаштирилиб, унинг асосида автокорхоналарнинг техник-эксплуатацион рақобатбардошлиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш асосланган;
соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортининг рақобат салоҳиятини ишлаб чиқаришда транспорт ишлаб чиқаришини ташкил этиш, иқтисодий жиҳатдан иқтисодий муносабатлар  даражаси ва ижтимоий жиҳатдан меҳнат жамоасининг иш унумдорлиги салоҳиятлари асосида баҳолаш таклиф қилинган;  
Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофи автойўналишларида хизмат кўрсатувчи хусусий транспорт операторларининг ҳаракатдаги таркибига техник, таъмирлаш ва дезинфекцион тозалаш бўйича хизмат кўрсатишни аутсорсинг (outsource) асосида йўлга қўйиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
жамоат транспорти корхоналарининг рақобат салоҳиятини вақтни комплекс бошқариш, ёқилғи маҳсулотлари назоратини самарали амалга ошириш, таъмирлаш ишларини вақтида ташкил этиш, эҳтиёт қисмлар иқтисоди ва бандлик каби омилларни эътиборга олган ҳолда оширишда интеллектуал транспорт тизимларини (GNSS-Global Navigation Satellite System) GPS, (АҚШ), E-CALL (Европа Иттифоқи) ва ГЛОНАСС (РФ) навигация тизимлари билан интеграллашган миллий UzGNS глобал навигация тизими асосида ташкил қилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Автомобиль транспорти корхоналари рақобат салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa:
автомобиль транспортининг рақобат салоҳияти таркибига «рақамлаштириш салоҳияти»ни киритиш асосида такомиллаштириш ҳисобига автомобиль транспорти корхоналари техник-эксплуатацион рақобатбардошлиги ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш бўйича таклиф «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимига жорий қилинган («Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасининг 2019 йил 18 октябрдаги 1732/09-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамият таркибига кирувчи автобус корхоналарининг техник-эксплуатацион барқарорлиги  таъминланган ва доимий ҳаражатлар миқдори ўзгармаган ҳолда қўшимча равишда 96,0 минг йўловчи ташишга эришилган;
рақобат салоҳиятини ишлаб чиқаришда – «автотранспорт ишлаб чиқаришини ташкил этиш», иқтисодий жиҳатдан – «иқтисодий муносабатлар даражаси» ва ижтимоий жиҳатдан – «меҳнат жамоасининг иш унумдорлиги» салоҳиятлари асосида баҳолаш бўйича таклифлар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимига, жумладан UZGPS «BePro Dasturchilar markazi» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган («Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасининг 2019 йил 18 октябрдаги 1731/09-сон маълумотномаси). Таклиф-ларнинг жорий қилиниши натижасида ташиш жараёнларини масофадан бошқариш ва мониторинги транспорт воситаларидан мақсадли фойдаланмаслик, уларнинг туриб қолиши ҳолатлари ва ёқилғи исрофгарчиликларининг олдини олиш ҳисобига ташиш таннархни 10-12 фоизгача  пасайтириш, 30 та йўловчи ташувчи енгил автомобиллар мисолида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича 10 млн. сўмдан ортиқ бошқарув, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳаражатларининг иқтисод қилинишига хизмат қилган;
ҳаракатдаги таркибга техник, таъмирлаш ва дезинфекцион тозалаш бўйича хизмат кўрсатишни аутсорсинг (outsource) асосида йўлга қўйиш бўйича таклифлар Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофи автойўналишларида хизмат кўрсатувчи хусусий транспорт операторлари амалиётига жорий этилган («Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасининг 2019 йил 18 октябрдаги 1732/09-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий қилиниши натижасида автобус корхоналарининг ишлаб чиқариш базаларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари фаолияти бўйича йилига 370,0 млн. сўм  қўшимча соф даромад олинган ҳамда хусусий ташувчиларда мазкур позициялар бўйича ҳаражатлари 12 фоизгача пасайиб, хизматлари рақобатдошлигининг ошиши таъминлаган; 
жамоат транспортининг рақобат салоҳиятини оширишда интеллектуал транспорт тизимларини GPS, E-CALL ва ГЛОНАСС навигация тизимлари билан интеграллашувчи миллий UzGNS глобал навигация тизими асосида ташкил этиш бўйича таклифлар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимига жорий қилинган («Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасининг 2019 йил 18 октябрдаги 1731/09-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий қилиниши натижасида салт юриш масофасини қисқартириш ҳисобига йилига 91,5 млн. сўмлик ёқилғи ҳаражатлари (2019 й.) ва 20 та автобус йўналишида йиллик ташиш ҳаражатлари 850 млн. сўмга тежалган, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг мунтазамлиги ва  сифати ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish