Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошниёзова Раъно Тоҳировнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алишер Навоий тафаккури онтологиясининг бадиий ифодаси (“Хамса” достонлари асосида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/FIL1045.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент; Жўраев Жалолиддин Олимжонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоийнинг илоҳиётга оид қарашлари  ва уларнинг бадиий талқинини таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий “Хамса”си достонлари матни онтологик поэтикаси   Борлиқдаги ривожланаётган очиқ тизимлар (биологик, физик, химик, экологик, ижтимоий муносабатлар тизими) қонуниятларини тушунтириб берувчи синергетика илмий йўналишининг методологик тамойиллари асосида очиб берилган;
Алишер Навоий “Хамса”си достонлари матни маънолари ботиний қатламида акс этган Аллоҳнинг “касрат оламидан поклиги (ўхшамаслиги- танзиҳ)”, шу билан бирга, унга “ўхшашлиги” (ташбиҳ), яъни Аллоҳнинг пинҳонлиги ва ошкорлиги таълимоти таҳлилида илоҳиётшунослик илмининг “танзиҳ-тақдис”(пок-муқаддас), “танзиҳ-ташбиҳ”(пок-ўхшаш) талқин моделларининг аҳамияти мисоллар асосида далилланган;
Алишер Навоий “Хамса”си достонларида ифодаланган инсон қалби (Руҳ) вужудий-ирфоний кечинмаларининг бадиий талқини  илоҳиётшунослик илмининг “фоил-феъл-мафъул” модели асосида исботланган;
“Хамса” достонлари образлари орқали “аҳсани тақвим” – комил  инсон феномени талқини Навоийнинг комил инсон ҳақидаги метафизик концепцияси асосини ташкил этиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алишер Навоий тафаккури онтологияси ва унинг бадиий ифодаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек мумтоз адабиёт назарияси учун муҳим илмий-назарий хулосалардан Туркия Фират университети гуманитар ва ижтимоий фанлар факультетининг “Замонавий туркий тиллар ва адабиётлар” ÇTL 314 Özbek ve Yeni Uygur Edebiyatı, ÇTL 219 Eski Türk Edebıyatı, ÇTL 217 Türk Kültür Tarıhı ва  ÇTL 106 Türk Edebıyatı Tarıhı II каби фанларни ўқитишда фойдаланилган (Фират университети гуманитар ва социал фанлар факультетига қарашли Ҳозирги туркий тиллар ва адабиётлар кафедрасининг 2019 йил 2 декабрдаги маълумотномаси). Натижада ўзбек тили, ўзбек адабиёти, уйғур тили ва уйғур адабиёти, туркий тиллар лексикологияси фанларини ўқитишни яхшилашга ҳамда тегишли мавзуларнинг талабалар томонидан яхши ўзлаштирилишига эришиш имкони яратилган. 
Алишер Навоийнинг ислом илоҳиёти, олам ва одам муносабатлари ҳақидаги қарашлари, шоир тафаккури сарҳадлари ҳамда уларнинг бадиий инъикоси талқинига доир илмий-назарий хулосалардан (2012-2016) “Ф1-ХТ-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 89-03-27-30-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий онтологик поэтикаси тадқиқи, белгиланган синергетик талқин моделлари асосидаги хулосалар тасаввуф адабиёти бадиий-фалсафий сарчашмаларини аниқлаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish