Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Дилбар  Холтемировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матнда лисоний шахс типлари”, 10.00.02 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil 1033.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори; Давлатова Раъно, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бадиий асар таҳлили асосида ўзбек тилида лисоний шахс типларини белгилаш ва нутқий хусусиятларини ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий нутқ кўринишлари асосида ўзбек тилида лисоний шахс типларини ажратишнинг ҳиссийлик ва тизимлилик тамойиллари ишлаб чиқилган;
нутқида шахсига хос сифатларни намоён этишига кўра  ҳамда якка шахс ёки жамоа нутқини англатишига кўра лисоний шахс типлари ажратилган;
ўзбек тилида лисоний шахс типларига ишора қилувчи мақол, матал ва иборанинг нутқни шакллантиришдаги таъсирчан роли очиб берилган;
бадиий матнлардаги  адибларнинг лисоний қобилияти, тил воситалари (ноадабий қатламга хос бирликлар, ҳиссий бўёқдор сўзлар, касбий терминлар)дан персонажларни  индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати  ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бадиий матнда лисоний шахс типларини таҳлил қилиш, илмий-амалий аҳамиятини изоҳлаш асосида:
бадиий матнлардаги  адибларнинг лисоний қобилияти, тил воситалари (ноадабий қатламга хос бирликлар, ҳиссий бўёқдор сўзлар, касбий терминлар)дан персонажларни  индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати  доир илмий хулосалардан ФА-Ф1-ГООЗ рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФАҚБ Қорақолпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 13 январдаги 07/01-сон маълумотномаси). Натижада тилшуносликда лисоний шахс типларига ишора қилувчи ясалмалар мажмуаси мавжудлиги аниқланган ва фойдаланиш имкониятига эришилган; 
ўзбек тилида лисоний шахс типларига ишора қилувчи мақол, матал ва иборанинг нутқни шакллантиришдаги таъсирчан ролига оид  назарий хулосалардан ИЗ - 2018103134 рақамли“Ўзбек тилида нейминг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги грантда фойдаланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3644-сон маълумотномаси). Натижада тилшунослик  бадиий матнда лисоний шахс нутқида номларнинг қўлланилиши билан боғлиқ далилий материалларга эга бўлган. 
бадиий нутқ кўринишлари асосида ўзбек тилида лисоний шахс типларини ажратишнинг ҳиссийлик ва тизимлилик тамойилларига доир хулосасидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг кўрсатувларида адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 9 июндаги 410-сон маълумотномаси). Натижада “Тил миллат кўзгуси”, “Файзли кун” телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish