Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Равшанжон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пьезоэлектрикларда ёруғликнинг ночизиқли ютилиши, икки фотонли баллистик ток ва ўлчамли квантлашиш», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM487. 
Илмий раҳбар: Расулов Вохоб Рустамович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, РhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Аюханов Рашид Ахмедович, физика-математика фанлари доктори; Султонов Номонжон Акрамович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади пьезокристалларда қутбланган ёруғлик таъсирида содир бўлувчи икки ва уч фотонли оптик ва чизиқли фотогальваник эффектларнинг механизмларини, шунингдек спин боғланган ўлчамли квантлашишни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта тетраэдр симметрияли пьезокристалларда бир вақтда уч фотонли ютилишни эътиборга олган ҳолда куб симметрияли пьезокристалларда уч ва тўрт фотонли чизиқли циркуляр дихроизмининг спектрал боғланиши, ёруғлик икки ва уч фотонли ютилиш коэффициентининг спектрал ва температуравий боғланишлари ҳисобланган;
илк марта бир вақтнинг ўзида икки фотонли ютилишни эътиборга олган ҳолда Келдишнинг диаграммалар техникаси асосида пьезокристалларда икки фотонли чизиқли фотогальваник эффектнинг баллистик механизми яратилган;
икки фотонли баллистик ток ковакларининг эффектив гамильтонианида тўлқин векторга нисбатан чизиқли, квадратик ва кубинчи ҳадлар эътиборга олинганида содир бўлиши исботланган;
пьезокристалларда спин боғланган ўлчамли квантлашишни эътиборга олган ҳолда ток ташувчилар энергетик спектри ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пьезокристалларда ёруғликнинг ночизиқли ютилиши, икки фотонли баллистик ток ҳамда ўлчамли квантлашиш эффектини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳажмий пьезокристал ҳамда ўлчамли квантлашган структураларда кечадиган ва ёруғликнинг қутбланиш ҳолатига боғлиқ бўлган оптик ва фотоэлектрик ҳодисалар соҳасида олиб борилган ҳисоблашлар ОТ-Ф2-71 «Ўта юқори частотали электромагнит майдондаги деформацияланган p-n ўтиш вольт-ампер характристикасига ёруғликнинг таъсирини тадқиқ қилиш» мавзусидаги грант лойиҳасида пьезокристал пардалардаги ток ташувчилар оқимига электромагнит тўлқинларнинг таъсирини тушунтиришда фойдала¬нилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 июлдаги 89-03-2653-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш электромагнит майдон таъсиридаги пьезокристал пардаларда ток ташишнинг физикавий хусусиятларини тушунтириш имконини берган;
пьезокристалларда қутбланган ёруғликнинг бир ва икки фотонли ночизиқли ютилишининг назарий ҳисоблаш натижалари Ф2-ОТ-О-1594 рақамли «Экситонларни, поляронларни ва биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлатгичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» мавзусидаги грант лойиҳасида пьезокристалли фотоэлектрик нурлатгичларда рухсат этилган ва тақиқланган оптик ўтишларни ўрганишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 июлдаги 89-03-2653-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш пьезокристалларда полярон ва биполярон иштирокидаги электрон ўтишларини тушунтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish