Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Дилфуза Мелиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи  номи): “Талабаларда креатив компетентликни муаммоли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикаси (математика фанини ўқитиш мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Ped146.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Джалилов Адхам Абдурахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади математикани ўқитиш жараёнида талабаларда креатив компетентликни муаммоли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг креатив компетентлиги тушунчасининг моҳияти ва тузилмаси (компонентлари, мезонлари ва даражалари) талабаларнинг маълум топшириқларни ечишга доир ностандарт фикрлаш даражасини жадаллаштириш ва математик усуллар ёрдамида ечимларини топа олиш қобилиятида намоён бўладиган шахснинг интегратив динамик хусусиятини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак математика ўқитувчиларида креатив компетентликни ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишнинг методик босқичлари креативликка йўналтирилган масалаларни тузиш ва ечиш тамойиллари (нормативлик, изчиллик ва универсаллик) ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларнинг (ингерентлик, адекватлик) вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
математикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими математик-дидактик ўйинларни (нол ютуқли, антогонистик ва матрицали антогонистик) интенсив қўллашга доир изланишли, эвристик, лойиҳавий, креатив топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи математик топшириқлар математика курсининг «Вариацион ҳисоб», «Оптимал бошқарув» бўлимларига оид масалаларни (энг кичик айланма сирт, брахистахрон, ҳолат координаталари ва бошқарувга боғлиқ функционалнинг берилиши) муаммоли таълим технологияси амалга ошириш даражаларининг горизонтал интеграллашувини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган;
математикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигининг ривожланганлик даражасини аниқлаш методикаси мобилликни таъминлашга имкон берувчи махсус усулларнинг (креативликка йўналтирилган муаммоли математик топшириқлар, сўровномалар, эксперт варақалари) адаптатив вариантларини қўллаш бўйича визуалликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муаммоли таълим технологиялари ёрдамида талабаларда креатив компетентликни ривожлантириш методикасига доир олинган илмий  натижалар асосида:
талабаларнинг креатив компетентлиги тушунчасининг моҳияти ва тузилмаси талабаларнинг маълум топшириқларни ечишга доир ностандарт фикрлаш даражасини жадаллаштириш ва математик усуллар ёрдамида ечимларини топа олиш қобилиятида намоён бўладиган шахснинг интегратив динамик хусусиятини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 5110100 – математика ўқитиш методикаси бакалариат йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2494-сон маълумотномаси). Натижада, креатив ёндашувга асосланган ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак математика ўқитувчиларида креатив компетентликни ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишнинг методик босқичлари креативликка йўналтирилган масалаларни тузиш ва ечиш тамойиллари ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларнинг вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг ўзаро уйғунлигини таъминлашга доир амалий тавсиялардан Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 6-сонли «Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларни ташкил этиш» ҳақидаги буйруғи билан тасдиқланган методик таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 3 сентябрдаги 01/11-03/6-956-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак математика ўқитувчиларининг ўқувчиларда креативликни ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
математикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими математик-дидактик ўйинларни интенсив қўллашга доир изланишли, эвристик, лойиҳавий, креатив топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган амалий таклиф ва тавсиялардан FRGS19–039–0647 Entitled «Dynamics of Excited States of Neutron-Rich Well Deformed Lanthanide Nuclei» (International Islamic University of Malaysia, approved by Ministry of Higher Education of Malaysia (MOHE)) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2494-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креатив фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи математик топшириқлар математика курсининг «Вариацион ҳисоб», «Оптимал бошқарув» бўлимларига оид масалаларни муаммоли таълим технологияси амалга ошириш даражаларининг горизонтал интеграллашувини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан П3-2014-0910185149 рақамли «Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2494-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг математик топшириқлар устида ишлаш лаёқатини ривожлантиришга хизмат қилган;
математикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив компетентлигининг ривожланганлик даражасини аниқлаш методикаси мобилликни таъминлашга имкон берувчи махсус усулларнинг адаптатив вариантларини қўллаш бўйича визуалликни таъминлашга доир тавсиялардан FRGS19–039–0647 Entitled «Dynamics of Excited States of Neutron-Rich Well Deformed Lanthanide Nuclei» (International Islamic University of Malaysia, approved by Ministry of Higher Education of Malaysia (MOHE)) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2494-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креативликнинг ривожланганлик даражасини ўлчаш ва баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish