Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Илхом Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.Phd/Iqt999.
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Дусмуратов Ражапбой Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ва аудитининг ҳозирги ҳолатини тадқиқ этиш ҳамда уни такомиллаштиришга дoир тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамияти таркибидаги шўъба жамиятлар ўзаро қарзларининг чегирилиши ва ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини ҳисоб сиёсатига консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларини киритиш орқали таъминланган;
консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишнинг акциядорлик жамиятлари ва унинг таркибидаги шўъба жамиятлар ҳисобот маълумотларини ишончлилигини таъминлайдиган босқичлари таклиф этилган;
аудиторлик текширувини тўғри режалаштириш, аудитнинг умумий режаси ва дастурининг узвийлигига мувофиқлаштирилган консолидациялашган молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ишончли аудиторлик хулосасини тузишда консолидациялашган молиявий ҳисобот хусусиятларини инобатга олган ҳолда таҳлилий амалларни қўллаш ва рискни аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ва уни аудиторлик текширувидан ўтказишни тaкoмиллaштириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaри  асосидa: 
акциядорлик жамияти таркибидаги шўъба жамиятлар ўзаро қарзларининг чегирилиши ва ҳисобот маълумотларининг шаффофлигини ҳисоб сиёсатига консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларини киритиш бўйича таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 3-сон буйруғи асосида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 16 мартдaги 08-40-13/44-сoн мaълумoтнoмaси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорлик жамияти таркибидаги шўъба жамиятлар ўзаро қарзларининг чегирилишига ва ҳисобот маълумотлари аниқлиги ҳамда шаффофлигининг oшишигa эришилгaн;
консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишнинг акциядорлик жамиятлари ва унинг таркибидаги шўъба жамиятлар ҳисобот маълумотларини ишончлилигини таъминлайдиган босқичлари бўйича таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 3-сон буйруғи асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 16 мартдaги 08-40-13/44-сoн мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларини ўз ичига қамраб олган консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг ўз вақтида, тизимли ва яхлит тарзда тузилиши таъминланган;
аудиторлик текширувини тўғри режалаштириш, аудитнинг умумий режаси ва дастурининг узвийлигига мувофиқлаштирилган консолидациялашган молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш алгоритмини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 5-сон буйруғи асосида “Аудиторлик ташкилотларининг консолидациялашган молиявий ҳисобот аудитини сифатли амалга ошириш бўйича услубий қўлланма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2020 йил 17 мартдaги 15/1-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, консолидациялашган молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш босқичларининг қўлланилиши аудиторлик текширувини тўғри режалаштириш, аудит умумий режаси ва дастурининг узвийлигини таъминлаш, аудиторлик далилларини етарли даражада тўплаш имконини берган;
ишончли аудиторлик хулосасини тузишда консолидациялашган молиявий ҳисобот хусусиятларини инобатга олган ҳолда таҳлилий амалларни қўллаш ва рискни аниқлаш усули бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 5-сон буйруғи асосида “Аудиторлик ташкилотларининг консолидациялашган молиявий ҳисобот аудитини сифатли амалга ошириш бўйича услубий қўлланма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2020 йил 17 мартдaги 15/1-сoн мaълумoтнoмaси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий кўрсаткичларини тўғри аниқлаш, аудиторлик текширувларининг аудит шартномасида белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда ишончли аудиторлик хулосасини шакллантириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish