Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Манзура Мухамад-Тофик қизининг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мия қон айланишининг ўткир бузилишларида церебрал веноз гемодинамиканинг хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2PhD/Tib572.
Илмий раҳбар: Маджидова Яқутҳон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Дьяконова Елена Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир ва эрта тикланиш даврида ишемик инсульт мавжуд бўлган беморларда церебрал веноз гемодинамиканинг ўзига хос хусусиятларини  аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ишемик инсультнинг ўткир ва эрта тикланиш даврларида веноз церебрал гемодинамиканинг ўзгариши неврологик ва нейропсихологик кўрсаткичлар динамикаси ўртасидаги узвий муносабати аниқланган;
илк бор ишемик инсультда мияда қон айланиш гемодинамикасининг захираси билан веноз церебрал номутаносиб боғлиқлиги исботланган;
ишемик инсульт бўлган беморларда мияда қон айланишининг гемодинамик захиранинг (артериал ва веноз) даражасида ўзгаришларни хисобга олган холда шахсийлаштиришнинг ташхисоти аниқланган;
ишемик инсультни ўтказган беморларда бош мия томирларининг жароҳатини эрта ташхисоти ва иккиламчи профилактикаси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мия ишемиясида веноз мия циркуляциясини даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Церебрал веноз дисгемия мавжудлигига караб ишемик инсультларни ташхисоти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 сентябрдаги 8н-д/122-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жорий этилиши мия қон айланишининг ўткир бузилишларида церебрал веноз гемодинамиканиэрта ташхислаш, уни олдини олишни оптималлаштириш ва асоратлар сонини камайтириш  имконини берган;
церебрал веноз дисгемия мавжудлигига караб ишемик инсультларни ташхисоти бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан,Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникасига, Андижон давлат тиббиёт институтининг клиникасига ва Бухоро шаҳридаги «Азимед-Шифо» хусусий клиника амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 сентябрдаги 8н-з/112-сонли маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий қилиш қилиниши ёндош церебрал дисгемия билан кечадиган ишемик инсультларни ташхислаш, ишемик инсультлардан ўлим кўрсаткичини қисқартириш, асоратларни сонини камайтириш ва  ишемик инсультни олдини олишни оптималлаштиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish