Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Мухаббат Мухидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологиянинг  ривожланиши ва авж олишини прогнозлаш», 14.00.05 – Ички касалликлар; 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Tib424.
Илмий раҳбарлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупалиев Баходир Кахрамонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Каримов Маъриф Шокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ревматоид артрит билан касалланган беморларда юрак-қон томир касалликлари ҳамда унинг асосий хавф омилларини эрта прогнозлаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
mSСОRЕ шкаласи ёрдамида ревматоид артритли беморларда кардиоваскуляр патология хавф даражалари эрта баҳоланган;
ревматоид артритли беморларда юрак-қон томир хавфининг кўрсаткичлари ва хавф омиллари орасидаги узвий боғлиқлик исботланган;
мобил дастурлар ёрдамида ревматоид артритли беморларда юрак қон-томир касалликларининг ривожланиш хавфини прогноз қилиш асосланган;
ревматоид артритли беморларда бирламчи тизим ҳамда шифохона шароитида юрак қон-томир касалликларини эрта ташхислаш ва профилактика босқичларини мақсадли амалга ошириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ревматоид артритли беморларда юрак-қон томир касалликлари ҳамда унинг асосий хавф омилларини эрта прогнозлаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Ревматоид артритли беморларда кардиоваскуляр ҳодисалар  профилактикаси» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил  1 июндаги 8н-д/130-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артритли беморларда кардиоваскуляр патологияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган; 
Ревматоид артрит билан касалланган беморларда кардиоваскуляр патологияларнинг ривожланиши ва авж олишини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти кўп тармокли тиббиёт маркази, Бухоро вилояти Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси, Бухоро шаҳар 9-сон оилавий поликлиникаларининг клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 8н-з/114-сон маълумотномаси). 
Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши  ревматоид артритли беморларда юрак-қон томир хавф омилларини эрта аниқлаш, юрак қон-томир хавфини прогнозлаш ва профилактикасини  оптималлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish