Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматова Гулноза Аълоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон саноат ҳудудларидаги болаларда бронхиал астманинг клиник-патогенетик хусусиятлари, ташхисот ва даволаш усуллари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib633.
Илмий раҳбар: Халматова Барно Турдиходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Федоскова Татьяна Германовна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси), Шамсиев Фуркат Мухитдинович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қозон давлат тиббиёт университети. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Атроф-мухит салбий омиллари таъсирида яшовчи болаларда бронхиал астманинг клиник-лаборатор хусусиятларини аниқлаш ва ташхисот, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ISAAC модификацияланган эпидемиологик текширув усулини қўллаган ҳолда Тошкент вилоятининг саноат ҳудудларида яшовчи болалар орасида БА симптомлари тарқалишини икки босқичли стандартлаштирилган текшируви амалга оширилган;
БА билан касалланиш ошишига олиб келувчи юқори антропоген юклама биргаликдаги ноқулай таъсири исботланган;
БА нинг клиник кўринишлари ҳамда ташқи муҳит ноқулай омиллари биргаликдаги таъсири даражаси,  ҳамда периферик қондаги эозинофиллар орасидаги бевосита корреляцион боғланишга эга эканлиги исботланган;
илк бор саноат ҳудудларида яшовчи болалар орасида БА патогенезида лейкотриен Cys-LT иштирок этиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат ҳудуларидаги болаларда бронхиал астманинг клиник-патогенетик хусусиятлари, ташхисот ва даволаш усулларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Болалардаги бронхиал астманинг тарқалганлиги ва хавф омиллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 мартдаги 8н–р/83-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномаси бронхиал астма билан хасталанган болаларни эрта ташхисоти ва диспансер назоратига олиш, мактабгача тарбия ва таълим муассасаларида сўровнома ўрдамида скрининг текширув дастурига ушбу усулни жорий қилишга имкон берган; 
«Эрта ёшдаги болаларда бронхиал астмани ташхислаш ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 8н–р/179-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташхисот усулларини такомиллаштириш ва болаларда БА даволаш тактикасини қулайлаштириш имконини берган; 
Саноат ҳудуларидаги болаларда бронхиал астманинг клиник-патогенетик хусусиятлари, ташхисот ва даволаш усулларини ўрганиш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 1- клиникаси,  Сурхондарё вилояти кўп тармоқли марказ болалар аллергология бўлими фаолиятига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 8н-д/311-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар бронхиал астманинг ривожланишини аниқ прогноз қилишга, асоратлар сонини пасайишига, касаллик ривожланишини олдини олишга ва ремиссия вақтини узайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish