Sayt test rejimida ishlamoqda

Моминов Азиз Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Cпортнинг циклик турлари билан шуғилланувчи спортчиларнинг функционал-метаболик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг жисмоний иш қобилятини ошириш йўллари», 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1023.
Илмий раҳбар: Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сагатова Холида Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортнинг циклик турлари билан шуғулланувчи спортчилар функционал-метаболик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг жисмоний иш қобилятини ошириш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор циклик турдаги спортчиларда скелет мушакларининг массаси (%) ациклик гуруҳлар спортчиларига қараганда ишонарли юқорилиги ва ёғ массаси (%) эса ациклик турдаги спортчиларда устунлиги исботланган;
циклик ва ациклик спорт турлари бўйича спортчиларда зинасимон ортиб борадиган юкламалар бажаришида кислород истеъмолига боғлиқ равишда газ алмашинуви ва гемодинамик кўрсаткичларнинг номутаносиб ўзгариши аниқланган;
илк бор циклик ва ациклик спорт турлари вакилларида кислород истеъмолининг кўпайиши билан бир вақтда юрак қисқаришлари сонининг (ЮҚС) пропорционал ортиши уларда аэроб имкониятларнинг юқори даражасини таъминлаши асосланган;
илк бор биоимпедансометрик кўрсаткичлар билан спортчилар ёши, бўйи, вазни кўрсаткичлари ва бошланғич юрак қисқаришлар сони аэроб модда алмашинуви ўзгариши ва ишчанлигига узвий боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спортнинг циклик турлари билан шуғулланувчи спортчилар функционал-метаболик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг жисмоний иш қобилятини ошириш йўлларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Циклик ва ациклик спорт турлари спортчиларининг функционал ҳолатини аниқлашда биоимпедансометрик кўрсаткичларининг роли» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 14 июлдаги 02-07-08-2000-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома спортчиларининг функционал ҳолатини аниқлашда биоимпедансометрик кўрсаткичлари ўзгаришларини эрта аниқлашга, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида анаэроб модда алмашинувини башорат қилиш ва ўз вақтида спортчиларнинг жисмоний иш қобилятини оширишга хизмат қилган;
спортчилар функционал-метаболик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг жисмоний иш қобилятини ошириш йўлларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар жисмоний тарбия ва спорт тизимига, жумладан, Ўзбекистон енгил атлетика ва сузиш федерацияси спорт шифокорлари ва мураббийлари амалиётига жорий этилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 14 июлдаги 02-07-08-2000-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар спортчилар жисмоний юкламаларини тўғри танлаш, функционал-метаболик ҳолатини баҳолаш ва уларнинг жисмоний иш қобилятини ошириш ҳамда уларга юқори спорт кўрсаткичларига эришишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish