Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиева Ҳулкар Комиловнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқий этикет бирликларининг лингвопрагматик тадқиқи (форс ва ўзбек тилларидаги материаллар асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.3.PhD/Fil997.
Илмий раҳбар: Сотиболдиева Сарвиноз Рузиевна, Филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Рихситилла Абдурашидовичфилология фанлари доктори; Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: форс ва ўзбек тилларида оғзаки нутқ этикетини батафсил ўрганиш, ҳар икки тилда нутқий этикет бўйича концепция тузишда хизмат қилувчи манбалар тўплаш ва уларни илмий ва амалий далиллаб, лингвопрагматик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва форс тиллари материалларини чоғиштириш натижасида индивидуал фикрлар (директив (аслида “Bald on”) ва нодиректив  (аслида “Record off”) стратегиялари) илгари сурилиб, монографик тавсифи мисоллар асосида далилланган;
нутқий этикет бирликларининг (форс тилида: таориф) тамойиллари, қўлланилиш стратегиялари, субстратегиялари, фейс ифодаси, FTA (Face threatening acts - фейсга таҳдид солувчи ҳаракатлар) ва FSA (Face saving acts- фейсни сақловчи ҳаракатлар) назариялари форс ва ўзбек тилига татбиқ қилинган ва ашёвий мисоллар билан аниқланган;
форс ва ўзбек тилларида саломлашув, хайрлашув, мулозамат бирликлари ҳамда мурожаат шакллари акс этган нутқий актлар лингвопрагматик нуқтаи назардан текширилиб, икки тил нутқий этикет бирликларидаги универсалия, характерология, уникалиялар ҳамда алломорф ва изоморфлар мисоллар асосида исботланган;
нутқий этикет бирликларининг ҳар икки қўлланиш ўринлари, стилистик, гендерологик, коммуникатив жиҳатдан турлари оғзаки ва ёзма нутқ жараёнида эмпирик усулда жадвал асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нутқий этикет бирликларининг лингвопрагматик тадқиқи (форс ва ўзбек тилидаги материаллар асосида) бўйича олинган натижалар асосида:
ўрта асрларда Эронда мулоқот одоби тамойилларининг идоравий ва ижтимоий мезонларга эга эканлиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалардан ОТ-Ф1-71 рақамли «Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этнолингвистик вазият» (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг,  2020 йил 17 мартдаги 89-03-1130-сон маълумотномаси). Натижада ўрта асрларда Эронда тил вазияти ва унинг ўзига хосликлари ҳамда ўша кезларда қўлланган идоравий этикет масалаларни очиб беришга асос бўлган;
тадқиқотдаги жаҳон тилшунослигида нутқий этикет бирликлари (“politeness”)нинг илмий назарий асослари ва тамойилларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Республика Тожик миллий маданий маркази томонидан ўтказилган «Тил миллат кўзгусидир» мавзусидаги анжуман материалларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар жамоат бирлашмаси Республика тожик миллий маданий марказининг 2019 йил 9 октябрдаги 01-73- сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, маданий истиқболларга эришишларига тадқиқот натижалари фойдали манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
форс ва ўзбек тилларида турли нутқий актларда нутқий этикет бирликларининг қўлланилиш стратегияларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  «Ёшлар» телерадиоканалида эфирга узатиладиган «Оқшомга қадар» дастури “Ёшлар меҳмонхонаси” эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  «Ёшлар» телерадиоканалининг 2019 йил 12 ноябрдаги 14-03-392-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish