Sayt test rejimida ishlamoqda

Саитқулов Қодирали Абдисалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи; 12.00.14. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu158.
Илмий рахбарлар: Мухторов Жўрабек Сайидқулович, юридик фанлар номзоди, доцент; Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, доцент; Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалдаги қонунчиликда ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларнинг мақоми ва мақсадини, шунингдек уларни тузиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасини белгилашнинг зарурати ҳамда афзалликлари асосланган;
ҳуқуқбузарликдан жабрланган ёки жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишини тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахснинг ҳуқуқлари қаторига киритиш, шунингдек бундай тоифадаги шахсларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш асосларини белгилашга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги исботланган;
қонун ҳужжатларида фуқароларни таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя қилиш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш чораларини амалга оширишни ички ишлар органларининг мажбурияти сифатида белгилаш зарурати асосланган;
ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳисобини юритиш мақсадида уларнинг шахсига доир маълумотларни ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ҳисоб карточкалари орқали автоматлаштирилган маълумотлар базасига киритиш тартибини жорий этиш зарурати ва афзалликлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амалдаги қонунчиликда ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларнинг мақоми ва мақсадини, шунингдек уларни тузиш тартиби ва бундай ҳуқуққа эга субъектлар доирасини белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сон қонунининг 45-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 06/1-05/3291 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари тизимининг такомиллашувига хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликдан жабрланган ёки жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишини тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахснинг ҳуқуқлари қаторига киритиш, бундай тоифадаги шахсларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш асосларини белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сон қонунининг 4 ва 19-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 27 февралдаги 05/1-471 вх-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ички ишлар органлари томонидан оиладаги тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
фуқароларни таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя қилиш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш чораларини амалга оширишни ички ишлар органларининг мажбурияти сифатида белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сон қонунининг 16 ва 28-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 06/1-05/3291 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг ички ишлар органлари томонидан аҳолини таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирларни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳисобини юритиш мақсадида уларнинг шахсига доир маълумотларни ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ҳисоб карточкалари орқали автоматлаштирилган маълумотлар базасига киритиш тартибини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 25 августдаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 94 ва 95-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 25 мартдаги 26/766-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish