Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Бекзодбек Аҳмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий ашёлардан машина деталлари учун гетерокомпозит полимер материаллари ва қопламаларини яратиш асослари”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T725.
Илмий раҳбар: Джумабаев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Бекмурзаев Нурхон Хайитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспрот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида гетерокомпозит полимер материаллардан пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жихозлари эксплуатацион ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш учун полимер қопламали ва қуйма деталларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспортёрларнинг тўғри чизиқли қисмларига 1,0-1,5 мм қалинликдаги гетерокомпозит полимер қопламалари ишлаб чиқилган;
гетерокомпозит полимер материаллардан ясалган қозиқчали деталлар ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардошли композицион термореактив материаллар олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
гетерокомпозит полимер материаллари ва полифункционал қопламаларни қўллаб пахтанинг механик жароҳатланишини камайтириш имконини берадиган технология таклиф қилинган;
антифрикцион-ейилишбардошли гетерокомпозит полимер материалларини босим остида қуйиш технологик параметрларининг ўзаро боғлиқлиги ўзгариш қонуниятлари асосида регрессион тенгламалари ишлаб чиқилган;
кўп факторли критериал прогнозлаш назарий асосларини тахлил этиш асосида тола ва чигитнинг механик жароҳатланишини сон ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий ашёлардан машина деталлари учун гетерокомпозит полимер материаллари ва қопламаларини яратиш асослари тадқиқотлари бўйича олинган натижалар асосида:
транспортёрларнинг тўғри чизиқли қисмларига 1,0-1,5 мм қалинликдаги гетерокомпозит полимер қопламалари «QORASUV PAXTA TOZALASH» АЖ корхонасида жорий қилинган (O’ZPAXTASANOAT АЖнинг 2020 йил 18 июндаги 03-18/1851-сон маълумотномаси). Натижада, транспортёрларнинг иш самарадорлигини 3-5% га ошишини таъминлаган;
гетерокомпозит полимер материаллардан ясалган қозиқчали деталлари «QORASUV PAXTA TOZALASH» АЖ корхонасида жорий қилинган (O’ZPAXTASANOAT АЖ нинг 2020 йил 18 июндаги 03-18/1851-сон маълумотномаси). Натижада, пахтанинг механик жароҳатланишини 1,7-2,0 марта камайтириш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардошли композицион термореактив материаллар олишнинг самарали технологияси «QORASUV PAXTA TOZALASH» АЖ корхонасида жорий қилинган (O’ZPAXTASANOAT АЖнинг 2020 йил 18 июндаги 03-18/1851-сон маълумотномаси). Натижада, технологиянинг жорий этилиши технологик жиҳозларнинг ишлаш муддатини 30-35% га оширган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish