Ачилов Нуриддин Абдугаффоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантириш технологияси», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1059.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахманович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маърифатпарварликка оид қарашларидан имон-эътиқодлилик, бағрикенглик, мустаҳкам ирода, пок қалблилик, виждонлилик омилларининг юксак маънавиятли шахсни тарбиялашдаги аҳамияти кўрсатиб берилган, аллома томонидан эътироф этилган “Илм-нурдир” маърифатпарварлик қарашларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг назарий имкониятлари педагогик жиҳатдан ривожлантирилган;
ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги маърифатпарварликка ундовчи ғоялар туркумлаштирилиб, умумийликдан хусусийликка ўтиш орқали маърифатпарварлик фазилатларининг ривожланганлик даражалари шахсга йўналтирилган таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари оила, жамоа, узтоз ва шогирд муносабатларини оптималлаштириш асосида кенгайтирилган;
ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантириш технологиясининг ишончлилиги, самарадорлиги ва унинг ҳақиқий заруратини аниқлаш учун мазмун, усул, восита ва янгича таълим-тарбиявий муҳит яратиш мақсадида аллома асарларининг ҳикоя, ҳикматлар, халқ оғзаки ижоди намуналари мазмунидан фойдаланиш, юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларининг ривожланганлик даражаларини аниқлашга хизмат қиладиган мезонлар педагогик кўрсаткичлар асосида диагностик ва мажмуавий ёндашувлар орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантириш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маърифатпарварликка оид қарашларидан имон-эътиқодлилик, бағрикенглик, мустаҳкам ирода, пок қалблилик, виждонлилик омилларининг юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда фойдаланишга оид берилган таклиф ва тавсиялар юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар “Термизий алломаларининг педагогик таълимотлари” танлов ўқув фани мазмунига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 
2020 йил 28 январдаги 0207-129-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимнинг Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналиши ҳамда Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича), Педагогика ва психология магистратура мутахассисликларида ўқитиладиган танлов фанлари мазмунини бойитишга эришилган;
ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги миллат ва жамият бардавомлигини тараннум этувчи ғояларини тадқиқ қилишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар “Педагогик диагностика ва коррекция” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги  394-сонли буйруғи асосида берилган 394-097-сон маълумотномаси). Натижада, ал-Ҳаким ат-Термизий тарбиявий-ахлоқий қарашларидан фойдаланган ҳолда умумийликдан хусусийликка ўтиш орқали баркамол инсонни тарбиялаш мезонлари такомиллаштирилган;
ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантиришнинг дидактик, когнитив, дивергент тафаккурни ривожлантирувчи имкониятлари ҳамда ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларининг ривожланганлик даражаларини аниқлашга хизмат қиладиган мезонларига оид таклифлар 2015-2017 йилларда бажарилган КА-1-003 “Ёшларда Ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазфиларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 26 февралдаги 89-03-849-сон маълумотномаси). Натижада, ал-Ҳаким ат-Термизий асарлари воситасида талабаларда маърифатпарварлик фазилатларини ривожлантиришга қаратилган педагогик тизимнинг самарадорлик даражасини аниқлаш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш