Алиқулов Рустам Валиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Colchicum ва Merenderaнинг гомопроапорфин ва гомоапорфин асосларининг синтези, тузилиши ва модификацияси», 02.00.03 – Органик кимё, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/К77.
Илмий маслаҳатчилар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Бобоев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахманбердиев Гаппор, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиёда ўсадиган Colchicum Luteum, Colchicum Kesselringii, Merendera robusta ўсимликларидан гомопроапорфин ва гомоапорфин асосларини ажратиб олиш, уларнинг тузилишини аниқлаш, колхамин ҳамда аминоколхаминнинг учбоғ тутган ҳосилаларини синтез усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор таркибида алкалоидлар бўлган Colchicum турига кирувчи ўсимликлардан алкалоидларни 3% ли сирка кислота эритмасидан фойдаланиб ажратиб олишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
илк бор Colchicum Luteum, Colchicum Kesselringii ва Merendera robusta ўсимликларидан 45 та алкалоидлар ажратиб олиниб, уларнинг 11 таси янги асослар эканлиги аниқланган;
ажратиб олинган янги алкалоидларнинг тузилиши ва конфигурацияси кимёвий ҳамда спектрал усуллар ёрдамида исботланган;
ажратиб олинган янги алкалоидлар регеколхин, 12-деметиллутеин, крокиамин, 12-деметилрегеколин, 12-деметилрегелинон, 12-деметилрегелин, лутергин ва лутергинин асослари гомопроапорфин гуруҳига, меробустин, меробустинин ва оксиметилат мерендерин асослари  гомоапорфин гуруҳига тегишли эканлиги аниқланган; 
илк бор (Сolchicum kesselringii) ўсимлигидан фенантрен алкалоидларининг гомопроапорфин аналоги - крокиамин ажратиб олинган;
илк бор колхамин ва аминоколхаминнинг таркибида учбоғ тутган янги 14 та ҳосилалари синтез қилинган ҳамда уларнинг тузилиши спектрал усуллар ёрдамида тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Colchicum ва Merendera ўсимликларидан алкалоидларни ажратиш, модификациялаш, тузилишини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Colchicum ва Merendera ўсимликларидан алкалоидларни ажратиш, модификациялаш, физик-кимёвий усуллар ёрдамида уларнинг тузилишини аниқлаш натижасида олинган маълумотлардан юқори импакт факторли (IF) 4 та хорижий журналларда, мазкур синфга мансуб янги бирикмаларни синтез қилиш, тузилишини аниқлаш ва физик-кимёвий таҳлил қилишда фойдаланилган (Chemistry of Natural Compounds, 2003, 39(2):212-214, ISI, Scopus, JCR IF=1,029; Tetrahedron, 2011, 67(3):569-575, ISI, Scopus, JCR IF=2,233; Current Topics in Medicinal Chemistry, 2014, 14(2):274-289, ISI, Scopus, JCR IF=3,108;). Натижада, бензол ва трополон ҳалқалари билан конденсирланган гомопроапорфин ва гомоапорфин қаторидаги алкалоидларнинг мақсадли синтезини амалга ошириш имконини берган;
Colchicum ва Merendera ўсимликларидан ажратиб олинган колхамин алкалоиди асосида синтез қилинган метакрил кислотанинг 4-(колхамино-N-бутин-2-ил) эфири OT-A-10-2 рақамли «Айрим алкалоидлар асосида тери саратонига қарши дори-дармонлар яратиш ва ишлаб чиқариш» мавзусидаги лойиҳада янги тери саратонига қарши дорилар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-527-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган алкалоидлар ҳосилалари ва сувда эрувчан ацетилцеллюлоза асосида тери ракига қарши дори воситаси ишлаб чиқиш имконини берган;
Марказий Осиёда ўсадиган лолагулдошлар оиласига кирувчи сариқ савринжон (Colchicum luteum baker) ўсимлиги таркибидаги алкалоидларни ажратиб олиш усули “NOVA PHARM” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“NOVA PHARM” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2020 йил 20 июлдаги 056-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиёда ўсадиган лолагулдошлар оиласига кирувчи сариқ савринжон (Colchicum luteum baker) ўсимлиги алкалоидлари йиғиндисини ажратиш ва уларни асослаш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш