Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарафутдинов Улугбек Зиятовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Юқори карбонатли рудалардан уранни ер ости ишқорлаш тежамкор технологиясининг физик-кимёвий асослари», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Т139.
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Хасан Турабович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджан Махамаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Пирматов Эшмурад Азимович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий кон-металлургия комбинати шароитида юқори карбонатли маъданлардан уран рудалари фойдали таркибий қисмларини ер ости ишқорлаш тежамкор технологиясининг физик-кимёвий асосларини яратиш рений, КЕЭ ажратиб олиш ва тайёр маҳсулотлар - аммоний перренат, металл рений ва КЕЭ концентратларини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уран ишлаб чиқариш эритмаларининг таркибида ураннинг уранил сульфат, камёб ер элементларининг уч валентли мураккаб сульфатли бирикмалар, ренийнинг анион ReO4- кўринишида эканлиги аниқланган;
илк бор кучли асосли ВО-020 анионитда рений ионлари сорбцияси ва десорбция жараёнлари учун муқобил кинетик шароитлар аниқланган;
уран-фосфат чўкмасининг сульфат кислота эритмасида тўғридан-тўғри эриши натижасида таркибида (г/л): уран 30–35; фосфор 1,5, сульфат кислота 135–140 бўлган эритма олинган ва уранни ион алмашиниш усулида ажратишда ВО-020 ионитнинг уран бўйича  тўйинганлиги 170–180 мг/л га тенг эканлиги аниқланган;
ЕОТЭЎ эритмаларидан КЕЭ ни ажратиб олишнинг янги комбинацияланган технологик схемасини ишлаб чиқиш орқали уларни экстракцион-концентрлаш усули ишлаб чиқилган;
илк бор юқори карбонатли уран маъданларини ЕОТЭЎ учун табиий реакторнинг модели ҳамда тажриба майдончасида белгиланган оралиқда (121,0–123,5 м) сунъий сув тўсиғи яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори карбонатли маъданлардан уранни ЕОТЭЎ технологиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини интенсификациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маъдан бошқаруви ер ости сув ўтказгичларни яратиш ёки ҳосил бўлган бўшлиқларни ўтказувчан бўлмаган материаллар билан тўсиш орқали танлаб эритмага ўтказиш реагентининг оқишини аниқлаш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-сон маъдан бошқармасида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 28 ноябрдаги 02-06-04/15131-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий ушлаб туриш зонасида фильтрация коэффициентининг 4 баравар, иш вақти ва реагентлар истеъмолини 26%га камайтириш ва фойдали компонентларнинг самарали эритмалардаги концентрацияси 35% гача ошириш имконини берган;
фосфат иони иштирокида ураннинг сорбция ва десорбцияси технологик схемаси, уран-фосфатли чўкмаларни сульфат кислотали қайта ишлаш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-сон маъдан бошқармасида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 28 ноябрдаги 02-06-04/15131-сон маълумотномаси). Натижада, уранни 90% ажратиб олиш имконини берган;
маҳсулот эритмаларидан ураннинг масса миқдорини титриметрик усулда аниқлаш методикаси Навоий кон-металлургия комбинатининг марказий илмий-тадқиқот лабораториясида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 28 ноябрдаги 02-06-04/15131-сон маълумотномаси). Натижада, реагентлар сарфи ва таҳлил вақтини икки баравар камайтириш, қўшимча жараёнлардан воз кечиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish